UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0

05 янв 08:26
Янгиликлар

Формула-1

Титул ҳомийси ўзгарган "Хаас" янги логотипини кўрсатди + ФОТО

Теглар :  Формула-1Хаас
"Формула-1" мусобақаси иштирокчиси, АҚШнинг "Хаас" жамоаси янги логотипини тақдим этди.

У пойга жамоасининг номини, шунингдек, титул ҳомийга айланган халқаро молиявий бозорларда фаолият юритувчи MoneyGram молиявий компания номини бирлаштиради. Шу йилдан бошлаб жамоа расман MoneyGram Haas F1 Team деб номланади.

Аввалроқ "Хаас"нинг ҳомийси "Уралкали" бўлган. Россия компанияси билан келишув ўтган йилнинг март ойида Украина атрофидаги воқеалар фонида бекор қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Хаас" ўтган мавсумда "Формула-1"да Конструкторлар чемпионатида саккизинчи ўринни эгаллади. Америка пойга жамоаси 38 очко тўплаганди. Кубокни 759 очко билан "Ред Булл" қўлга киритди. 2021 йилги мавсумда эса "Хаас" бирорта ҳам очко ололмаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг