UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

10 июл 17:30
Янгиликлар

Шахмат

Тоҳиржонова Хитойдаги кучлилар турнирида мағлубиятсиз дона суряпти ФОТО

Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Юэчэн округи Шаосин шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халфаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Умумий соврин жамғармаси 119 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Belt & Road China 2019 мусобақасида сайёрамизнинг кучли шахмат қироличалари ўз маҳоратини намойиш этяпти. Улар орасида гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам мағлубиятсиз одимламоқда. 

Тоҳиржонова бугунгача ўтказилган учта турда мағлубиятга учрамаган тўрт нафар шахматчидан бири бўлиб турибди. Дастлабки икки партияда хитойлик рақибаларини мағлуб этган Гулруҳбегим бугун 3-турда дуранг ўйнади. У қора доналарда ҳаракат қилиб, рейтингда ўзидан юқорида турган хитойлик Жу Жинер билан муросага келди.

Хитойдаги халқаро турнирда россияликлар Александра Костенюк, Ольга Гиря, ҳиндистонлик Харика Дроновалли, грузияликлар Нино Батсиашвили, Нана Дзагнидзе, болгариялик Антоанета Стефанова, украиналик Анна Ушенина сингари машҳур гроссмейстерлар дона суришяпти. 

Бугун ўтказилган 3-тур учрашувларидан сўнг мусобақа жадвалида бир йўла тўрт нафар шахматчи Антоанета Стефанова, хитойлик Жу Жинер, мўғулистонлик Батхуяг Мунгунтуул ҳамда Гулруҳбегим Тоҳиржонова 2,5 тадан очко жамғариб, пешқадамлик қилишяпти. Эртага 4-турда ҳамюртимиз биринчи тахтада оқ доналарда Стефановага қарши баҳс олиб боради. 

Маълумот учун, мусобақа ғолиби 40 000 долларни қўлга киритади. Иккинчи ўринга 20 000, учинчи ўринга 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули кафолатланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг