UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0

14 янв 17:57
Янгиликлар

Тожикистонлик "Танк" UFC'даги навбатдаги жангини "Фаластин фахри"га қарши ўтказади

UFC 2 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган UFC Fight Night турнири учун навбатдаги жангни эълон қилди.

Ушбу мусобақа доирасида енгил вазн тоифасида тожикистонлик аралаш якка кураш устаси, "Тожик танки" лақаби билан машҳур Лоик Ражабов (17-5-1) октагонга чиқади. 33 ёшли Лоикга мусобақа доирасида Фаластин вакили Абдул-Карим Ал-Селведи (15-3-0) рақиблик қилади. Жанг предим кард доирасида 3 раунддан иборат бўлади.

Ражабов учун бу UFC'даги учинчи жанг бўлади. У аввалги жангларида бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этган. Охирги жангини эса 2023 йил июнь ойида Матеуш Ребецкига қарши ўтказиб, муддатидан олдин мағлуб бўлган.

"Фаластин фахри" Абдул-Карим эса UFC'да дебют жангини ўтказади. У лигага Дана Уайтнинг даъвогарлар сериясида ғалаба қозониш орқали йўл олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг