01 авг 17:20
Янгиликлар
Токио-2020. Баҳодир Жалоловда ғалаба, юнон-рум курашчиларимиз эса медалсиз қолишди
Кун давомида Олимпиадада иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларига оид маълумотларни ушбу саҳифада онлайн равишда кузатиб бориш мумкин бўлди.
5:50 - Енгил атлетика: Дарья Резниченко (Узунликка сакраш) - (15 спортчи ичида 13-ўрин)
7:05 - Юнон-рум кураши: Элмурат Тасмурадов (илк жангида мағлубият)
7:20 - Юнон-рум кураши: Мўминжон Абдуллаев (иккинчи жангда мағлубият)
9:05 - Бокс: Баҳодир Жалолов (чорак финалда ғалаба)
15:50 - Оғир атлетика: Кумушхон Файзуллаева (А гуруҳда 6-ўрин)
17:18. Шу тариқа, ўзбек спортчиларининг Олимпиаданинг 9-кунидан олиб борилган онлайн матнли трансляциямиз ўз якунига етди.
17:11. Кумушхон силтаб кўтаришда 126 кг.ни ўзига бўйсундирди ва умумий ҳисобда 227 кг натижа кўрсатди.
16:08. Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 101 кг. натижа кўрсатди. Олдинда яна 7 нафар спортчининг чиқиши бор :)
15:51. Оғир атлетикачимиз Кумушхон Файзуллаева Олимпиададаги иштирокини бошлашга яқин.
14:58. Чилилик курашчи ярим финалда грузиялик рақибига ютқазиб қўйди. Бу дегани - Мўминжон Абдуллаев ҳам бронза учун курашиш имкониятини йўқотди.
14:24. Афсуски, Тасмурадов бронза медали учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлди. Украиналик Ленур Темиров япониялик спортчига ютқазиб қўйди.
14:09. Юнон-рум кураши баҳслари бошланмоқда. Бироздан сўнг Элмурат Тасмурадов ва Мўминжон Абдуллаевнинг медаль учун имкониятлари бор-йўқлигини билиб оламиз.
10:06. Энди бугун Тошкент вақти билан соат 15:50 да оғир атлетикачимиз Кумушхон Файзуллаеванинг чиқишини кузатамиз.
9:55. Олмалиқда туғилган, Украина шарафини ҳимоя қилаётган, ўзбекистонлик Элмурат Тасмурадовни илк жангдаёқ мағлуб этган Ленур Темиров кечки дастурда ярим финалда япониялик спортчига қарши курашади. Агар у ғалаба қозонадиган бўлса, Тасмурадов бронза медали учун курашиш имконига эга бўлади.
Мўминжон Абдуллаевда ҳам бронза учун имконият бор. У чорак финалда чилилик Ясмани Акоста Фернандесга ютқазди. Агар Фернандес кечки дастурда грузиялик спортчидан устун келса Абдуллаев ҳам бронза учун курашиши мумкин. Ярим финаллар Тошкент вақти билан соат 14:15 да бошланади. Бронза учун ўтиш беллашувлари эса эртага эрталаб ўтказилади.
9:42. Баҳодир Жалолов 4 август куни британиялик Фрейзер Кларкка қарши жанг қиладиган бўлди.
9:25. Энди Жалолов ярим финалда Британия ёки Франция вакилига тўқнаш келади.
9:22. Баҳодир Жалолов ҳиндистонлик рақибини яққол устунлик билан (5:0) мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди! Ушбу ғалаба орқали Баҳодир Олимпиада медалини нақд қилди.
9:04. Баҳодир Жалоловнинг жанги бошланмоқда.
8:55. Агар чилилик Акоста Фернандес финалга чиқа олса Абдуллаевда бронза медали учун баҳс юритиш имконияти бўлади. Тасмурадовда ҳам шундай вазият.
8:49. Мўминжон Абдуллаев чорак финалда Акоста Фернандесга қарши баҳс юритди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
8:38. Баҳодир Жалоловнинг жанги бошланишига оз қолмоқда. Баҳс Тошкент вақти билан соат 9:05 да бошланади
8:24. Юнон-рум курашида чорак финаллар бошланмоқда. Бироздан сўнг Абдуллаев чилилик рақибга қарши ярим финал чиптаси учун баҳс юритади. Ушбу баҳс тахминан 8:45 дан кейин бошланиши кутилмоқда.
8:05. Юнон-рум курашида ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ильдар Хафизов бугун АҚШ номидан гиламга чиқди. -60 кг вазнли спортчи илк беллашувда кубалик рақибга ютқазиб қўйди.
7:50. Абдуллаев чорак финалда Чили вакили Ясмани Фернандесга қарши курашади. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 8:25 дан сўнг бошланади.
7:36. Мўминжон Абдуллаев ғалаба билан бошлади! У эстониялик Артур Вититинни 8:0 ҳисобида мағлуб этди.
7:28. Оғир вазнли юнон-рум курашчимиз бироздан сўнг эстониялик Артур Вититинга қарши баҳс юритади.
7:25. Элмурат Тасмурадов Олимпиададаги илк баҳсини украиналик Ленур Темировга қарши ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди.
7:16. Юнон-рум курашчимиз Элмурт Тасмурадов бироздан сўнг гиламга чиқади.
6:54. Дарья Резниченко учинчи уринишда 6.19 натижа кўрсатди ва ўз гуруҳидаги 15 нафар спортчи ичида 13-натижани қайд этди. Гуруҳда биринчи ўринни олган сербиялик спортчи 7 метр натижа кўрсатди. Бу йўналишда жаҳон рекорди 7.52 метрни ташкил этар экан.
6:26. Дарья иккинчи уринишида 5.94 м натижа кўрсатди
5:55. Бугун ўзбек спортчилари орасида биринчи бўлиб енгил атлетикачимиз Дарья Резниченко иштирокини бошлади. У узунликка сакраш баҳсларинниг саралаш баҳсларида илк уринишини амалга оширди ва 5.92 м натижани кўрсатди
5:50. Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз.
1 август куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар:
5:50 - Енгил атлетика: Дарья Резниченко (Узунликка сакраш)
7:05 - Юнон-рум кураши: Элмурат Тасмурадов
7:20 - Юнон-рум кураши: Мўминжон Абдуллаев
9:05 - Бокс: Баҳодир Жалолов
15:50 - Оғир атлетика: Кумушхон Файзуллаева
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Фикрлар