UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0

28 ноя 14:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Токио-2020. Бокс жангларини баҳолаш тизимида янгилик маълум қилинди, Рио Олимпиадасида ишлаган ҳакамлар эса фаолият олиб бормайди

Бокс юртимизда энг севимли спорт турларидан бири экани сир эмас.

Барчамиз ҳамюртларимиз иштирокидаги жангларни катта ҳаёжон билан кузатиб борамиз. Айниқса, ҳар бир раунд якунига етгач ҳакамларнинг боксчиларга қандай очко берганини ҳамма катта ҳаяжон билан билишни истайди. 

Халқаро Олимпия қўмитасининг бокс баҳсларини ўтказиш ва назорат қилиб бориш учун тузган комиссияси янги қарор қабул қилди. Унга кўра, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳслари ва Олимпия ўйинларида ўтказиладиган жангларда ҳакамларнинг боксчилар учун берган очколари ҳар бир раунд якунида эълон қилиб борилади. Бу ҳолатга Рио Олимпиадаси вақтида ҳам гувоҳ бўлган эдик.  

Моринари Ватанабе бошчилик қилаётган махсус комиссия очколарнинг бундай эълон қилинишига баҳоланиш мезонининг шаффоф ва адолатли бўлиши кераклиги билан изоҳ бермоқда. ХОҚнинг маълум қилишича, бундай қарор спортчилар билан ўтказилган консультациядан сўнг қабул қилинган. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, махсус комиссиянинг қарорига кўра, Рио Олимпиадасининг бокс баҳсларида ишлаган реферилар янги Олимпия ўйинлари саралаш мусобақалари ва Токио-2020да фаолият олиб бора олмайди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси ва жаҳон миқёсида Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи бокс турнирлари келаси йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань, 13-24 май кунлари эса Франциянинг Париж шаҳарларида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг