26 сен 13:30
Янгиликлар
Футбол
Токио-2020 йўлида. Футболчиларимиз Осиё чемпионатида кимларга қарши ўйнашади?
Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди.
Мусобақанинг аҳамиятли томони шундаки, чемпионат ярим финалига қадар етиб борган терма жамоалар келаси йил ёзда Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишади.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа гуруҳ босқичида Жанубий Корея, Хитой ва Эрон терма жамоаларга қарши баҳс олиб борадилар.
"А" гуруҳи: Таиланд, Ироқ, Австралия, Баҳрайн.
"B" гуруҳи: Қатар, Япония, Саудия Арабистони, Сурия.
"C" гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Эрон.
"D" гуруҳи: Вьетнам, КХДР, Иордания, БАА.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар