UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

21 дек 07:58
Янгиликлар

От Спорти

Токио Олимпиадаси учун лицензион мусобақа Москвада ўтказилади. Бу биз учун ажойиб янгилик!

От спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этган делегация қатнашувчилар орасида алоҳида ҳурмат-эътиборга лойиқ бўлади.

Чунки, спортнинг ушбу турида нафақат чавандозлар, балки отларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимдир. Бунгача Ўзбекистон от спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. 2018 йилги Осиё ўйинларига келибгина биз илк маротаба ўз отларимиз билан мусобақада иштирок этдик.

1991 йилдан сўнг от спорти бўйича Олимпия ўйинларига лицензия тақдим этувчи мусобақалар асосан Ғарбий Европа мамлакатларида ташкил этиларди. Бу эса Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон учун ҳам Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш имкониятларини сезиларли равишда пасайтириб юборарди. Чунки, ветеринария талабларига кўра отлар Европа мамлакатларида 90 кун карантинда бўлиши лозим. Бунинг натижасида отлар билан машғулот ўтказиш имконияти камаяди. Қолаверса, бу катта ҳаражатларни талаб этади.

Куни кеча Халқаро от спорти федерациясининг йиғилишида Токио Олимпиадасига лицензион мусобақалардан бири Москва шаҳрида ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу бизга нима беради? Юқорида қайд этилганидек, Ғарбий Европа мамлакатларидан фарқли равишда биз отлар билан биргаликда Москва шаҳрига тезроқ етиб борамиз. Шунингдек, отлар учун 90 кунлик карантин белгиланмаган. Бундан ташқари тил, виза билан боғлиқ муаммолар ҳам биз учун бошоғриқ бўлмайди, Европага отлар билан бориш учун сарфланадиган ҳаражатлар ҳам қисқаради. Биз санаб ўтган «плюс» томонлар спортчиларимизнинг лицензия олиш учун имкониятларини сезиларли равишда оширади.

Қайд этиш лозимки, лицензион мусобақани нисбатан яқин бўлган Москва шаҳрида ўтказиш учун Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон от спорти федерациялари ҳамжиҳатликда иш олиб боришди (Чунки, Марказий Осиёда от спорти бўйича бундай лицензион мусобақани ўтказиш учун жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган иншоот мавжуд эмас. Энг яқини Москва шаҳрида жойлашган). Қолаверса, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан бу борада Халқаро от спорти федерациясига мурожаатномалар юборилди. Бу эса ўз самарасини берди ва Москва шаҳри Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Умид қиламизки, 2019 йилнинг 27-31 июль кунлари Россия Федерацияси пойтахтида ўтказиладиган мусобақада ўзбек чавандозлари тарихда илк маротаба Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритадилар. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг