UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

18 ноя 20:55
Янгиликлар

Токио-2020, Замонавий бешкураш

Токио Олимпиадасига йўлланма олган бешкурашчиларимизга пул мукофоти топширилди

Хитойнинг Ухань шаҳри мезбонлик қилган замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания чемпионати ўзбек спорти учун унутилмас мусобақа сифатида тарихда қолди.

Токио Олимпиадасига йўлланма берадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашиб, спортимиз тарихида илк бор ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Терма жамоамиз Алисэ Фахрутдинова ҳамда Александр Савкиннинг ажойиб иштироки орқали Токио Олимпидасига бир эмас иккита лицензия қўлга киритди. Қолаверса, спортчиларимиз микс эстафетасида шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилдилар.

Спортчиларимиз бугун тунда Тошкент халқаро аэропортига қайтиб келишди. Қаҳрамонларимиз тантанали кутиб олинганидан сўнг шу куннинг ўзида уларга давлатимиз томонидан ажратилган пул мукофотлари топширилди. Белгилаб қўйилганидек, Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимиз Алисэ Фахрутдинова ҳамда Александр Савкин 100 миллион сўмдан, уларнинг мураббийлари эса 50 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига сазовор бўлдилар.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси мутасаддилари, қолаверса, федерацияга бириктирилган масъул ташкилотлар “Бекобод цемент” АЖ, ва “Кварц” АЖ вакиллари ҳам иштирок этишди. 

“Натижаларимизни мана шундай мукофотлар билан тақдирлашаётгани учун ҳукуматимизга ташаккур айтиб қоламан. Федерациямиз бизнинг бемалол шуғулланишимиз учун барча шароитларни яратиб бермоқда. Насиб қилса, Токио Олимпиадасида билдирилган бундай ишончни оқлашга ваъда берамиз”, – деди Алисэ Фахрутдинова. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг