15 окт 11:03
Янгиликлар
Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди
Икки кун давомида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ташкил этилиб, 10 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Афсуски, дунё биринчилигида тўлиқ таркибда иштирок этган классикларимиз мусобақани медалсиз якунлашди.
Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижамиз бронза медали учун курашиб ютқазганимиз бўлди. 60 кг вазндаги курашчимиз бронза медали учун бўлиб ўтган беллашувда қирғизистонлик Кубанич Ариновга 0-4, 63 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Озодбек Ҳалимбоев россиялик Игорь Пунченкога 4-6 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолган юнон-рум курашчиларимиз ўз иштирокларини биринчи ёки иккинчи босқичларда якунлашди.
Эътиборлиси, Қозоғистон юнон-рум кураши терма жамоаси 2 та олтин, 1 та ккумуш, 2 та бронза медали билан 114 очко жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Айбек Айтбеков (60 кг) ва Юсуф Ашрапов (72 кг) ўз вазнларида жаҳон чемпиони бўлишди. Темирлан Турдакин (87 кг) кумуш, Арсен Жума (55 кг) ва Жоҳар Узаров (130 кг) бронза медалини қўлга киритди.
Эрон терма жамоаси 119 очко билан биринчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Россия классиклари 105 очко тўплаган ҳолда якун ясашди.

Фикрлар