UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

18 июн 14:58
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, шу кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида VI БРИКС ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу комплекс мусобақа дастуридан бокс баҳслари ҳам ўрин олган бўлиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Терма жамоа бош мураббийи Тўлқин Қиличев БРИКС ўйинларининг боксчиларимиз учун аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. 

"Олимпиада олдидан ўтказилаётган ушбу комплекс мусобақанинг аҳамияти катта. Асосий жиҳатларидан бири, унинг формати айнан Олимпиадага ўхшаб кетади. Боксчи учун қанча кўп мусобақа бўлса, шунча яхши. Айниқса, оғир вазн тоифаси боксчиларига ҳар доим жанглар кам бўлган. Кейин бу вазнларда иштирокчилар ҳам кам бўлади. Табиийки, жанглар сони ҳам шунга яраша кам бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда Париж-2024 Олимпиадасида қатнашадиган икки боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев (-80 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг)ни БРИКС ўйинларига қўйдик. Уларга кўпроқ жанг амалиёти керак. Қолаверса, иккинчи ва учинчи рақамли боксчиларимизни ҳам Қозонга олиб келганмиз. Улар учун ҳам бу мусобақа катта тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради", - деди Қиличев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг