UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Қозоғистонлик теннисчи фаолиятидаги 13-соврин, Porsche Carrera 911 S ҳамда 160 000 еврога эга чиқди 0 09:28Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Лион"га мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 09:07Боксчиларимиз World Boxing Кубогидаги рақибларини билиб олишди 0 08:46Дана Уайт Макгрегорнинг қайтиши ҳақида: "Ҳаммаси ажойиб кўринмоқда" 0 08:25Гукеш Доммаражу vs Жавоҳир Синдаров: Жаҳон тожи учун матч қаерда ва қайси қоидалар асосида ўтказилади? 0 08:04"Башакшеҳир" 3-ўриндаги жамоа майдонида дуранг қайд этди. Шомуродов 75 дақиқа ўйнади, Файзуллаев эса захирадан тушди 0 07:43Хоккейчиларимиз 97-11 тўплар нисбати билан Жаҳон чемпионатида яна бир дивизион юқорилашди 0 07:222026 Oeiras Ladies Open. Кудерметованинг юриши бошланди 0 07:01Муҳаммаджон Қурбонов Mangu 2 турнирида бразилиялик рақиб билан жанг қилади (ПОСТЕР) 0 19:02"Ювентус" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олмоқчи 0 18:40"Баҳона қидирмай жанг қил". Жейк Пол Мейвезерни Пакьяога қарши жангга чақирди 0 18:17Двалишвили Пётр Ян билан учинчи жанг қачон бўлишини айтди 0 17:42Дана Уайт Оқ уй турнири сиёсийлаштирилгани ҳақидаги гапларга муносабат билдирди 0 17:17"Бавария" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилди 0 16:40Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жангига тахмин берди 0

06 сен 13:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Том Аспиналл ва Сирил Ган илк қўшма матбуот анжуманида иштирок этишди

UFC’нинг оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги иштирокчилари Том Аспиналл ва Сирил Ган Парижда биринчи қўшма матбуот анжуманини ўтказишди.

"Агар яхши зарба бера олсам, ҳар қандай одамни нокаутга учратишим мумкин, Сирил ҳам бундан мустасно эмас. Албатта, биз унинг партердаги камчиликлари борлигини биламиз. Лекин ишончим комил, у жанггача бу кемтикни бартараф эта олади. Бу ММА қоидаларига мувофиқ жанг бўлиб, унда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Иккаламиз ҳам бир-икки йил олдин ўтказган жангларимиз билан таққослаганда ўсишга эришдик. Бунинг натижаси ўлароқ чемпионлик жангига етиб келдик. Сирилда иккита чемпионлик жанги бўлган, мен эса вақтинчалик камар соҳиби эдим. Бу камарни икки бор ҳимоя қилдим. Ҳозир амалдаги чемпионман. Биз оғир вазнли аралаш яккакураш усталарининг янги авлодини тақдим этамиз ва одамлар биз билан ўн йил олдинги йигитлар ўртасидаги катта фарқни кўришади. Бу йигит жуда яхши, у мен учун ҳақиқий синов бўлади, лекин мен бунга тўлиқ тайёр бўламан ва ҳар қандай босимга бардош бераман", - деди Жон Жонсдан "мерос" қолган чемпионлик камари соҳиби британиялик Том Аспиналл. 

"Мен оғир дивизиондаги барча жангчилардан фарқ қиламан. Ҳозир бор эътиборимни бўлажак жангга қаратганман. Том чемпион ва у билан жанг қилиш энг қийин синов. Энг яхши бўлиш учун энг яхшиларни мағлуб этиш керак, энг яхшиси эса чемпионлик камарига эга бўлган одам. Том жуда хавфли ва ҳар томонлама ривожланган жангчи, у чиндан ҳам кучли. Унинг жанг олиб бориш услуби ўзига хос, лекин мен ҳақимда ҳам шундай дейиш мумкин. Менда ҳам ўзимга хос услубим бор, унга тушадиган калитларни шунчаки танлаб бўлмайди. Шундай экан, жангнинг қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Бу фаолиятимдаги энг муҳим жанг ва мен ғалаба қозонишга тайёрман", - дея мухлисларга ваъда берди франциялик даъвогар Сирил Ган.

Маълумот учун, европалик бу икки оғир вазн аралаш яккакураш усталарининг чемпионлик жанги 25 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 321 турнирининг асосий тўқнашувига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг