UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

23 авг 11:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тони Фергюсон келгуси фаолияти борасида қарор қабул қилди

Аралаш яккакураш мухлисларининг ёқимтойига айланиб улгурган Тони Фергюсон келгуси фаолияти борасидаги қарорини эълон қилди.

Америкалик UFC октагонидаги кетма-кет сўнгги 6 та жангида мағлубият аламини тотиб кўрганди. 

"Мен Барбоза ва Томсонга қарши кечган жангларимдан кейин тузукроқ спарринглар ҳам ўтказмадим. Қафасга яхши тайёргарликсиз кирдим. Айниқса, пандемия даврида бу камчилик яққол кўзга ташланиб қолди. Ўша пайтда ўзим эмас, бошқалар ҳақида кўпроқ ўйлашга, қайғуришга тўғри келди. Ўзим аввалгидек бахтли ҳис эти учун кўп куч керак бўлди. Ҳозирга келиб мен ўзимни зиён етказадиган барча ёмон иллатлардан ҳимоялаб, чегаралаб олдим. Хатоларни такрорламаслик учун қатъий чораларни қабул қилдим. Йўқ, мен нафақага чиқмайман! Бу ҳақда ўйлаётганлар бекорларни айтибди. Мен ўз ишимдан роҳатланишни хоҳлайман", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирга америкалик 39 ёшли UFC жангчиси. 

Эслатиб щтамиз, Тони Фергюсон ўтган ой Бобби Гринга қарши октагонга чиқиб, учинчи раундда учбурчак усули билан рақибига ютқазиб қўйганди. Бу унинг кетма-кет қабул қилиб олган олтинчи мағлубияти эди. "Эл-Кукуй" фаолиятидаги ҳозирча сўнгги ғалабасини 2019 йилнинг июнь ойида қўлга киритганди. Ўшанда Тони Дональд Серронени техник нокаутга учратган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг