UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларидаги илк рақиб – Ҳиндистон! 0 18:55ЖЧ-2026`да транспорт шоки: "Метлайф Стэдиум"га бориш 150 долларга тушади! 0 18:34Ҳикару Накамура чемпионлик матчида Гукеш ғалаба қозонадими ёки Жавоҳир деган саволга жавоб берди 0 18:13Авиакомпания Царукянни рейсдан "ечиш" сабабини маълум қилди 0 17:52"Винтаж моделлар" — Шевченко Рози ва Каранони телефонга қиёслади 0 17:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди 0 17:21Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блахович бунга изоҳ берди 0 17:10Карлос Алькарас кетма-кет иккинчи йил ҳам Мадрид "Мастерс"ни ўтказиб юборади 0 17:03Кутилмаган хабар: Богдан Гусков ва Ян Блахович ўртасидаги реванш бекор бўлди 0 16:49Гурлан белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:28Бокудаги UFC турнирининг асосий жанги маълум 0 16:07"Ливерпуль" ёзда катта "тозалаш" қилмоқчи. Жамоани 9 футболчи тарк этиши мумкин 0 15:46"Чимаев — ўзи истаганини қиладиган бўри" - UFC собиқ чемпиони 0 15:25Алишер Юсупов – Осиё чемпиони! Мусобақани 10 та медаль билан якунладик 0 15:04Гарсия Царукян олдидаги қарзи ҳақида: "Тўламайман!" 0

31 авг 08:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тони Фергюсон олти йил деганда илк ғалабасини қўлга киритди. Бу ғалаба унга камар келтирди

Аралаш яккакурашлар фахрийси Тони Фергюсон Манчестерда бўлиб ўтган Misfits Boxing 22 турнирида боксдаги дебютини муваффақиятли ўтказди.

Америкалик собиқ UFC жангчисининг рақиби, "Solt Papi" номи билан танилган блогер Натаниэл Бустаманте бўлди. У икки раунд давомида "Эл Кукуй" билан тенгма-тенг жанг қилди, тезликда Фергюсондан қолишмади. Чап томондан йўллаган зарбалари анча хавфли чиқди. 

Аммо Тони вазиятдан чиқиб кетди ва ўзи Бустамантега кучли ва аниқ зарбалар берди. Бу ҳолатда рефери учинчи раунднинг 2:43 дақиқаси давом этаётган бир паллада жангни тўхтатди. "Solt Papi" ҳакамнинг қароридан норози бўлди, аммо рефери фикрида собит қолди. Фергусон рингга тиз чўкиб, кўз ёшларини тия олмади.

Ғалаба қозонган 41 ёшли Тони Фергюсон ўрта вазн тоифасида вақтинчалик Misfits Boxing чемпионлик камарини қўлга киритди. Бунгача у охирги марта 2019 йилнинг июнида Чикагодаги UFC 238 турнирида ҳамюрти Дональд Серронени техник нокаутга учратганди. "Ковбой" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Фергюсон кетма-кет саккизта жангда мағлубиятга учради ва ўтган йилнинг август ойида дунёнинг энг кучли лигаси UFC`ни тарк этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг