UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0

22 апр 07:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия Царукян ҳақида: "У менинг даражамда эмас ва шунчаки аҳмоқ"

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия рейтинг етакчиси Арман Царукян устидан устунлигига мутлақо ишонмоқда.

14 июнь куни Топурия вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши чемпионлик камарининг илк ҳимоясини ўтказади. Кейин эса у ҳар қандай рақиб, жумладан, Царукян билан жанг қилади.

У менинг даражам эмас, - деди Топурия "Yahoo Sports"га берган интервьюсида. — Агар учрашсак, биринчи раунддаёқ жағини синдираман. У нима қилади? Мени бошқа жойга ўтказишга уриниб кўрадими?

Қулоқ сол, ўзингни бос, — деб қўшиб қўйди Топурия Царукянга қараб. — Тинчлан ва ўз ишинг билан шуғуллан, кураш турнирларида қатнаш, стримларда иштирок эт, вақти келганда эса шунчаки жангга чиқ, қолган ҳамма ишни мен қиламан. Майда гап!".

Шунингдек, Топурия ижтимоий тармоқларда ҳамда яқинда бўлиб ўтган кураш ва грепплинг турнирларида Царукяннинг хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолади, гарчи бу Арманни кенг жамоатчилик орасида анча таниқли қилган бўлса-да.

"Мен унинг қанчалик аҳмоқлигидан ҳайратдаман, - деди Топурия. — Ўзини ёш боладек тутади. Пўкакдек аҳмоқ. Арман билан кимнинг иши бор ўзи? Одамлар ўзларини бой қилиб кўрсатишларини ёқтирмайман. Биродар, сен бой эмассан... Сенда бор-йўғи уч-тўрт чақа пул бор, лекин у ҳам сеники эмас, отангники. Шунчаки лаънати бола".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг