UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0 09:44Ковингтон ва Диллон Дэнис яна учрашади (ПОСТЕР) 0 09:00WTA Ningbo Open. Раҳимова дунёнинг 26-ракеткасига қарши муносиб қаршилик кўрсатди 0

05 сен 08:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия мағлубиятидан уч ой ўтиб, ниҳоят сукунатни бузди

Жастин Гэтжига қарши бирлаштирувчи жангдаги шов-шувли мағлубиятдан деярли уч ой ўтиб, Илия Топурия ўзининг муваффақиятсиз чиқиши ҳақида фикр билдирди.

Испания-грузиялик собиқ чемпион бу мағлубият уни янада кучлироқ қилганига ишонч билдирди.

"Ҳаётда доимо ғалаба қозонишнинг иложи йўқ ва бу табиий ҳол, чунки мағлубиятнинг ўзи ҳеч нарсани англатмайди. Муҳими — қандай мағлуб бўлишингизда. Атрофингиз қоронғуликка чўмганда ким бўлишни хоҳлайсиз? Пастда қолишни танлайсизми ёки ўрнингиздан туришга қарор қиласизми?

Ўйлайманки, Худо мен буни бошдан кечиришимни ва ҳеч қандай ғалаба менга ўргата олмайдиган нарсаларни ўрганишимни хоҳлади. Дўзахни босиб ўтиб, мен аввалгидан ҳам кучлироқ бўлдим. Чунки чемпион — ҳеч қачон йиқилмайдиган эмас, балки ҳар доим ўрнидан туриш учун сабаб топа оладиган инсондир.

Характер ҳамма нарса сиз хоҳлагандек кетаётганда эмас, балки ҳамма нарса режадан чиқиб кетганда шаклланади. Ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган ягона ғалаба — бу сизнинг характерингиздир. Биз қайтамиз!", — деди "Эл Матадор" ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода.

Ўтган йилнинг июнь ойида ярим енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан воз кечган Илия Топурия Чарльз Оливейрани нокаутга учратиб, енгил вазнда вакант бўлган UFC чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Бироқ жорий йилнинг июнь ойида у бирлаштирувчи жангда Жастин Гэтжига камарини бой берди.

Фаолиятидаги илк мағлубиятдан сўнг Топурия ҳеч қандай баёнот бермаган эди, аммо унинг жамоаси Илиянинг йил охирида октагонга қайтиши мумкинлигини маълум қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг