UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0 00:24Баҳодир Жалолов эртанги жанги олдидан англиялик рақиби билан биринчи марта юзма-юз келди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 21:06Диёра Келдиёрова иштирок этадиган Aktau Asian Open 2026 турнирига қуръа ташланди 0 20:25“Анжи” собиқ бош мураббийи “Ғазалкент”га таклиф этилди 0 19:54"Бу жангни беш мартача қайта кўрдим". Сауль Альварес Кроуфорддан учралган мағлубият ҳақида гапирди 0

17 окт 18:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия Оқ уйдаги жанг учун рақибни айтди. Амалга ошса, йил жанги бўларди-ку!

Илия Топурия ижтимоий тармоқларда келаси йили Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC фестивалида асосий жанг иштирокчиси бўламан деганда қайси жангни назарда тутганини ошкор қилди.

"Мен Ислам Махачев билан Оқ уй олдида жанг қилмоқчиман. Агар бу амалга ошса, UFC тарихидаги энг йирик жанглардан бири бўларди. Ҳали ҳеч ким учинчи камар учун жанг қилмаган. Ислам аввалги вазн тоифасида устунлик қилди ва бошқа вазнга ўтди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу жуда катта ва ажойиб жанг бўлади", - деди испания-грузиялик аралаш яккакураш устаси. 

Ушбу жанг ҳақиқатга айланиши учун Ислам Махачев 15 ноябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган UFC 322 турнирининг асосий жангида австралиялик Жек Делла Маддалендан ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини тортиб олиши, Илия Топурия эса ўз навбатида келаси йил бошида ўзига тегишли енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилиши керак бўлади.

Маълумотларга кўра, "Эл Матадор" январь ойида Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 324 турнирида октагонга кўтарилади. Унинг рақиби америкалик Жастин Гэтжи ёки британиялик Пэдди Пимблетт бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг