UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0

04 сен 13:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўққиз боксчимиз Осиё чемпионати 1/2 финалида!

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Чемпионатнинг кечаги кунида ўсмирлар ўртасида чорак финал беллашувлари ўтказилди. 

Унда иштирок этган Мафтуна Мусурмонова, Нилуфар Ҳамдамова, Робия Равшанова, Фарзуна Рўзиева, Севара Маматова, Хадичабону Бекова, Мафтуна Янгиева, Ҳикматилла Собиров ва Элёр Рустамов ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, ярим финал босқичига йўл олди.  Афсуски, мазкур босқичда Мухтасар Алиева ҳамда Баҳора Эсонова каби боксчиларимиз имкониятни бой бериб қўйди.

Бугун, 4 сентябр куни 11 нафар ўсмирларимиз ярим финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади. Баҳслар Тошкент вақти билан соат 13:00 да старт олди.

Бугун рингга кўтариладиган боксчиларимиз:

-50 кг: Муҳаммад Ризо Укимов — Мункҳ-Эрдене Одбаяр (Мўғулистон)

-52 кг: Беҳруз Қурбонов — Жиа-Хиан Су (Хитой Тайпейи)

-54 кг: Иброҳим Шокиржонов — Саедали Малакоутидеҳкорд (Эрон)

-57 кг: Жаҳонгир Зайнидинов — Виндел Сайтуна (Филиппин)

-60 кг: Саидхўжа Саъдиллахўжаев — Аҳмадшоҳ Ҳошимов (Тожикистон)

-63 кг: Сухроб Раҳматуллаев — Муҳаммадқодир Абдуманабов (Қирғизистон)

-66 кг: Жасурбек Усмонжонов — Житеш Сангван (Ҳиндистон)

-70 кг: Диёрбек Муродиллоев — Нурассил Каримбек (Қозоғистон)

-75 кг: Асилбек Абдусамадов — Фазлиддин Ваҳидов (Қирғизистон)

-80 кг: Жаҳонгир Эргашев — Куанг-Яо Ченг (Хитой Тайпейи)

+80 кг: Ислом Солиҳов — Криш (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг