UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0

06 окт 08:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тўққиз нафар боксчимиз Актаудаги турнирнинг ярим финалига чиқди

Шу кунларда Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнири давом этмоқда.

Ўз тарихида бешинчи бор ташкил этилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Жамоамиз сафида Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов сингари асосий таркиб чарм қўлқоп усталаримиз бор.

Кеча халқаро турнирнинг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг 9 нафар боксчимиз ярим финал йўланмасини қўлга киритишди. Биргина -52 кг вазндаги ҳамюртимиз Фозилжон Абдумуродов илк даврада мағлубиятга учраган эди.

Қолган боксчиларимиз Мироншоҳ Ибрагимов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов, Мадиёр Саидраҳимов, Исроил Мадримов, Отабек Холматов, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов рақибларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олишди. 



Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
06 окт 10:22:57
Taekwonder
Ин Ша Аллох Исроил акажоним хамиша баланд чуккиларни эгалланг.Омад сизга!
Баракалла узбек асл углонлари!!!Тулкин Киличевни таърифи билан айтганда:"Молодчики")))))
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг