UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

03 окт 09:46
Янгиликлар

Футбол

“Торпедо”да жанговар дуранг, Эркиновдан эса голга тенг ассист + ВИДЕО

Россия чемпионати 11-турида “Торпедо” сафарда “Факел” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Ҳожимат Эркинов 64-дақиқада рақиб жарима майдони ичида ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни ўз вақтида жамоадоши Игорь Смольниковга оширди, у эса зарбада адашмади ҳамда москваликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қайд этиш жоизки, 21 ёшли ўзбекистонлик чемпионатдаги 10-ўйинида дастлабки пасини ўз ҳисобига ёздирди. “Торпедо” турнир жадвалида 5 очко билан аутсайдер бўлиб турибди.

"Факел" – "Торпедо" 2:2 (2:1, 0:1)

"Центральний стадион профсоюзов"

Голлар: 0:1 – 28 Лебеденко, 1:1 – 41 Аппаев, 2:1 – 44 Божин, 2:2 – 64 Смольников.

"Факел" – Свинов, Морозов, Божин, Суслов, Шляков (Магаль, 71), Квеквескири, Мендель (Дмитриев, 82), Калинин, Акбашев, Гонгадзе (Максимов, 66), Аппаев.

"Торпедо" – Бабурин, Шапич, Кожемякин (Прошкин, 90), Кутепов, Смольников, Енин (Чурич, 46), Савич, Роганович, Караев (Султонов, 73), Эркинов (Ле Таллек, 85), Лебеденко (Турищев, 73).

Огоҳлантиришлар: Шапич (18), Роганович (54), Савич (60), Эркинов (74).

TAS-IX эмас



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг