UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0 08:03WTA рейтинги янгиланди. Теннис маликаларимиздан бири 25 поғона юқорилади. Қолганларичи? 0

01 июл 13:56
Янгиликлар

Спорт курашлари

Тўрт нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг навбатдаги куни эркин кураш бўйича беллашувлар ташкил этилиб, 4 нафар полвонимиз совриндорлар сафидан жой олди. 61 кг вазн тоифасида курашган Беҳрузбей Туронмуродов кумуш медаль соҳибига айланди. У финал баҳсида қозоғистонлик Мерей Базарбаевга 8:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.  

Энг оғир вазн (125 кг) тоифасидаги эркин курашчимиз Намоз Абдурашидов ҳам финалгача мағлубиятсиз етиб борди. У олтин медаль учун кечган беллашувда ҳиндистонлик рақибига ютқазиб қўйди. 

Осиё чемпионатининг бронза медаллари Зафарбек Отахонов (-74 кг) ва Муҳаммадқодир Қўлдошев (-65 кг)га насиб этди. Отахонов бронза учун кечган учрашувда мўғулистонлик Батбаяр Батсукҳни 6:1, Қўлдошев эса қозоғистонлик Бекзат Еермекбайни 4:1 ҳисобида таслим этди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг