UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0

14 янв 09:57
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларида қайси спорт турларини кўрамиз?

Теглар :  Осиё ўйинлари
Яна 4 йилдан сўнг пойтахтимиз ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.

Бу каби йирик комплекс мусобақаларда спорт турларини танлаш бўйича мезбон мамлакатнинг ҳуқуқи бўлади. Регламентга кўра, мусобақа дастурида камида 9 та Олимпия ўйинлари оиласидаги спорт тури бўлиши лозим. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, дастлабки учта ёшлар Осиё ўйинлари дастурига спорт курашлари, бокс, камондан отиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, волейбол, триатлон, велоспорт каби спорт турлари киритилмаган.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида «Тошкент-2025» IV ёшлар Осиё ўйинларининг ташкилий масалаларига бағишланган илк йиғилиш бўлиб ўтди. Уни МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори Ойбек Касимов олиб борди. Учрашувда МОҚ Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев, шунингдек, спорт федерация ва ассоциацияларининг бош котиблари ва халқаро бўлим мутасаддилари иштирок этишди.

“«Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинларига пухта тайёрланишимиз керак. Муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномалари ва Ёшлар форумидаги нутқларида бу ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган эди. Табиийки, биз мусобақада атлетларимизнинг имконияти юқори бўлган спорт турларини танлашимиз лозим. Бу борада федерацияларга мурожаат йўллаганимизда бор йўғи 6 та жавоб хати олдик холос. Қолаверса, мусобақа дастуридан жой олиш учун Ўзбекистон кураш федерацияси ва Ўзбек жанг санъати федерациясидан ташаббус чиқди. Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларимиздан бу борада тезроқ ўз таклифларини беришларини сўраб қоламиз”, – деди Ойбек Касимов.

Йиғилиш давомида ҳар бир федерация мутасаддилари билан мусобақаларни ўтказиш учун мўлжалланган спорт объектларининг ҳолати, ёшларимизнинг имконияти ҳақида батафсил суҳбатлашилди. Шунингдек, ёшлар ўртасида спорт оммавийлигини ошириш мақсадида йил давомида камида 20 та халқаро мусобақаларни мамлакатимизда ўтказиш, халқаро федерациялар раҳбарларини Ўзбекистонга таклиф қилиш, нуфузли халқаро спорт ташкилотларига юртимиз мутахассисларини кўпроқ жалб этилишини таъминлаш каби масалалар ҳам кўрилди.

Маълумот учун, ёшлар Осиё ўйинлари 14-18 ёш оралиғидаги (футболда U-14 жамоаси) спортчилар ўртасида 5 кундан кам ва 8 кундан кўп бўлмаган кунлар орaлиғида ўтказилиши лозим. Мусобақа давомида спортчи ва мураббийлар, ОАВ ва бошқа меҳмонлар билан тахминан 6000 нафар меҳмон мамлакатимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг