UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

09 апр 11:02
Янгиликлар

Гимнастика

Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига тайёргарликни давом эттирмоқда

16-18 апрель кунлари пойтахтимиз бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади.

Кеча МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти мусобақага олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечириш учун Гимнастика саройига ташриф буюришди.

МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов бошчилигидаги мутасаддиларга Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси вазифасини бажарувчи Руслан Мустаев ҳамроҳлик қилди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа Токио Олимпиадасига яккалик йўналишида лицензиялар ўйналадиган 4 босқичдан биридир. Якунда ушбу турнирлардаги кучли учлик Олимпиада йўлланмалари соҳибига айланади. Унда иштирок этиш учун эса 32 мамлакатнинг 100 нафардан ортиқ спортчисидан талабнома тушган. Шундай экан, мусобақага ҳар томонлама муносиб тайёрланиш керак.


Мутасаддилар ташриф давомида аренада олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиб, уни юқори баҳолашди. Баъзи йўналишлар бўйича кўрсатма ва таклифларини билдиришди. Шунингдек, мусобақа пайти карантин талабларига қатъий риоя қилиш, меҳмонларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашни назоратга олиш бўйича кўрсатма берилди. Қайд этиш жоиз, учрашув давомида терма жамоамизнинг 3 нафар вакилига Халқаро тоифадаги спорт устаси, 2 нафарига эса спорт устаси унвони тақдим этилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг