UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Формула-1 Руандада Африка Гран-присини ўтказади 0 19:12UFC собиқ жангчиси уч марта ўқ еди 0 18:45“Манчестер Сити”дан 5 мавсум давомида 25 очкодан олиб ташланиши керак" - МЮ собиқ футболчиси 0 18:18"У ҳамма ўйлаганидек кучли эмас". Евлоев Волкановски ҳақида гапирди 0 17:30WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 17:09Исроил Мадримовнинг жанги қолдирилди 0 16:43Муҳаммад Наимов UFC ростеридан чиқарилди 0 16:05Роналду “Ал Насср”нинг “Нефтчи” устидан қозонган ғалабаси ҳақида: “Ўсишда давом этамиз” 0 15:29IBF рейтингидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олди 0 14:45Баҳодир Жалоловнинг Лондондаги жанги жонли эфирда кўрсатиладими? 0 14:19Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ва жанг санаси ҳақида маълумотлар тарқалди 0 13:44Sofascore. Кечаги учрашувда "Пахтакор" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 13:13Евлоев Волкановскини "стойка"да синаб кўрмоқчи 0 12:42Зверев мавсумни расман дунёнинг биринчи ракеткаси мақомида якунлайди 0 12:11Пётр Ян ўта енгил вазндаги жангига 12 кун қолгандаги спорт формасини кўрсатди (ФОТО) 0

08 окт 08:19
Янгиликлар

Теннис

Тошкент “Челленжер”. Асосий тўрда 6 теннисчимиз, уларнинг илк рақиблари маълум

Хабар берганимиздек, эртага пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида Тошкент “Челленжер” турнирининг асосий тўр баҳслари бошланади.

Соврин жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақага қуръа ташланди. Унга кўра, асосий тўр баҳсларида 6 нафар теннисчимиз иштирок этиши маълум бўлди. Уларнинг 4 нафарига турнир ташкилотчилари имтиёзли йўлланма тақдим этишди.

Фақатгина турнирнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳамда мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев рейтингда эгаллаб турган ўринлари бўйича асосий тўрда қатнашишади.


Қолган теннисчиларимиз - Фаррух Дўстов, Темур Исмоилов, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султонов эса имтиёзли чипта асосида асосий тўрга қўйилишди.

Бироз аввал хабар берганимиздек, мамлакатимиз ҳамда турнирнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин илк даврада яна бир ҳамюртимиз Фаррух Дўстовга қарши кортга чиқади. Истомин айни пайтда дунё рейтингида 53-ўринни эгаллаб турибди.

Теннисчиларимизнинг 1-даврадаги рақиблари:

Денис Истомин (Ўзбекистон) – Фаррух Дўстов (Ўзбекистон)

Санжар Файзиев (Ўзбекистон) – Алдин Сеткич (Босния ва Герцеговиния)

Ҳумоюн Султонов (Ўзбекистон) – Аттила Балаж (Венгрия)

Жўрабек Каримов (Ўзбекистон) – Александр Бублик (Қозоғистон, 3)

Темур Исмоилов (Ўзбекистон) – Томас Фаббиано (Италия, 2)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг