UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

29 дек 22:14
Янгиликлар

Кураш

"Тошкент шаҳар прокурори кубоги" учун очиқ турнирдан ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда кураш бўйича "Тошкент шаҳар прокурори кубоги" учун очиқ турнир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда миллий қадриятимиз — курашни умумхалқ ҳаракатига айлантириш, оммалаштириш, ривожлантириш, уни дунёга янада кенг танитиш, умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида Кураш — халқаро спорт тури сифатида кенг эътироф этилди. “Кураш”, “Ҳалол”, “Таъзим”, “Тўхта”, “Танбеҳ”, “Чала”, “Ёнбош”, “Дакки” ва “Ғирром” каби  ўзбек атамалари эса халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Куни кеча пойтахтимизнинг муҳташам “Юнусобод” спорт мажмуасида кураш бўйича илк маротаба “Тошкент шаҳар прокурори кубоги” очиқ турнири бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар кураш федерацияси ҳамкорлигида уюштирилган нуфузли мусобақада нафақат юртимизнинг, балки қўшни Тожикистон Республикаси полвонлари ҳам ғолиблик учун майдонга тушдилар.

Турнирда эркаклар эркаклар  66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг ҳамда мутлоқ, аёллар эса 52 кг, 63 кг, 70 кг вазн тоифаларида гиламга чиқди.

Кескин ва муросасиз кечган мусобақада ҳар бир учрашув шиддатли кечди. Буни ҳар бир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган курашчилар номи ҳам айтиб турибди.

Марҳамат, улар билан танишинг:

Аёллар

52 кг

Зарнигор Раҳмиддинова (Тошкент вилояти)

Моҳинур Чориева (Сурхондарё)

Умида Жуманиёзова (Хоразм)

Гулсевар Ўроқова (Қашқадарё)


63 кг

Мухлиса Қодирберганова (Хоразм)

Малика Қаҳҳорова (Тошкент шаҳри)

Нигора Тошкентова (Фарғона)

Сарвиноз Эсанова (Самарқанд)

70 кг

Шахноза Бозорова (Тошкент шаҳри)

Равзахон Адашова (Тошкент вилояти)

Гулноза Мустафақулова (Бухоро)

Нодира Йўлдошева (Тошкент шаҳри)

Эркаклар

66 кг

Руслан Бўриев (Тошкент шаҳри)

Бунёд Элмуродов (Жиззах)

Абдурасул Қандиев (Сурхондарё)

Қобил Аҳмедов (Тошкент шаҳри)


73 кг

Абдурашид Нодиров (Сурхондарё)

Умид Абдуллаев (Бухоро)

Жалолиддин Бойназаров (Сурхондарё)

Асқар Хайруллаев (Самарқанд)


81 кг

Умар Бозоров (Тошкент вилояти)

Умид Эсонов (Навоий)

Ғиёс Бобоев (Тошкент шаҳри)

Сарвар Шомуродов (Самарқанд)


90 кг

Яҳё Имомов (Тошкент шаҳри)

Оғабек Тиркашев (Тошкент вилояти)

Жонибек Қозоқов (Самарқанд)

Жасурбек Худойназаров (Тошкент вилояти)


+90 кг (мутлоқ)

Абдузоҳид Ҳусаинов (Сурхондарё)

Шерали Жўраев (Қашқадарё)

Муҳсин Хисомиддинов (Сурхондарё)

Фазлиддин Мейлиев (Қашқадарё)

Турнирнинг айниқса энг оғир вазн тоифасидаги полвонлари ўртасидаги беллашувлар барчанинг диққат марказида бўлди. Мутлақ ғолиб учун 50 000 000 сўм ажратилганлиги ҳеч бир қатнашчини бефарқ қолдирмади. 

Ҳал қилувчи беллашувда сурхондарёлик Абдузоҳид Ҳусаинов ўзидан кўра бирмунча номдор, Осиё ва жаҳон чемпиони Шерали Жўраев (Қашқадарё)га рўбарў келди. Шиддатли кечган баҳсда умидли ва иқтидорли полвон Абдузоҳид Ҳусаинов очколар ҳисобида рақибидан устун келди ва Тошкент шаҳар прокурори кубоги ҳамда бош совринни қўлга киритди. 

Иккинчи ўрин соҳибига 25 000 000 сўм, учинчи ўрин соҳибларига эса 10 000 000 сўмлик ваучерлар тақдим этилди. Қолган барча вазн тоифаларида ғолиблар 15 000 000, иккинчи ўрин соҳиблари 5 000 000, учинчи ўрин эгаларига 2 500 000 сўмлик пул ютуғи ваучерлари топширилди.

Чинакам кураш байрамига айланган турнирда ғолиб ва совриндорларга  мукофот ҳамда дипломларни Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш вазири Р.Маматов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Н.Юсупов, Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар кураш федерацияси раиси У.Қосимов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ф.Давруқовлар тантанали топширдилар. Шунингдек, пойтахтимизнинг мавжуд ўн икки туман кураш федерацияларига кураш гиламлари совға қилинди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг