UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0

29 май 15:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси спорт фестивали ташкил қилди

Тошкент вилоятида “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб спорт тадбири ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасида Оммавий спортни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-3031-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Тошкент вилоятида оммавий спортни кенг ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва  Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали томонидан Ўртачирчик  туманида жойлашган 124-махсус мактаб интернатида (жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар) “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан  “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида  спорт фестивали ташкил этилди.

Мусобақада ўқувчи ёшлар 2 гурухга бўлиниб ўзаро беллашдилар. Кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбир ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди. 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида болаларга байрамона кайфият улашилди. Тадбир сўнгида ғолиб жамоа ҳамда ўқувчи ёшларга Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали томонидан қимматбахо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг