UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0

27 сен 16:29
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент вилоятида аҳолини спортга жалб этиш борасида тадбирлар ташкил этилмоқда

Карантин талаблари юмшатилиши билан мамлакатимиздаги барча ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти қайта йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда спортчилар ҳам карантин талабларига риоя қилган ҳолда машғулотларни олиб бориши, шунингдек, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва саломатликларини тиклашда устувор бўлган спорт машғулотлари жараёнига уларни кўпроқ жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кеча Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Тошкент тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан спортчилар, тренерлар ва аҳоли вакиллари билан биргаликда саломатликни тиклашга қаратилган оммавий бадантарбия машғулотлари ва “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда сайр ташкил этилди.

Ушбу спорт тадбирида 100 нафардан ортиқ иштирокчилар фаол қатнашди. Ҳозирда Тошкент вилояти бўйлаб аҳоли вакилларини спортга жалб этиш ва бу борада уларга шароит яратиб бериш бўйича Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг