UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0 10:38Чимаев RAF турнирида собиқ UFC чемпионига қарши курашади, Ковингтон сафдан чиқди 0 10:07Келаси ҳафта Тошкентга келадиган Тедди Ринер Франция президентлиги сайловида қатнашмоқчи 0 09:36Месси, Мбаппе, Ямаль, Родри, Беллингем FIFPro йил рамзий терма жамоасидан жой олди, Кейн ва Роналду эса йўқ! 0 09:05ATP рейтинги янгиланди. Биринчи ракеткамиз 40 поғонага пастлади. Рейтингда янги ўзбек! 0 08:34Даниил Ейбог жорий мавсум нима учун халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганини очиқлади 0

10 сен 10:58
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкент вилоятидаги спорт мактаби биносида қарийб 6 кг марихуана қовураётган қоровул ушланди

Тошкент вилоятидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида қарийб 6 килограмм марихуана сақлаган ва иш вақтида уни қовурган қоровул ушланди.

Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, 5 сентябрь куни соат 23:30 да, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ўзларига бириктирилган Чирчиқ шаҳри Ўзбекистон кўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтда мазкур ҳудуддаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносидан ўзига хос ҳид таралаётганлигини билиб, текшириш мақсадида бино хонасига кирган. Хонада мактаб қоровули бўлиб ишловчи 38 ёшли Т.Б. ва 29 ёшли Д.О. электр плитаси ёрдамида ошхона қозонида ўзига хос модда қовураётганини аниқлаб, бу ҳақда шаҳар ИИБга хабар берган.

Мазкур хабар асосида тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида хонада бўлган телевизор коробкаси ва ёғоч фанер устидаги ёйиб қўйилган яшил рангдаги, ўзига хос ҳидли модда, 4 дона гугурт қутиси ва 2 дона 0,5 литр ҳажмдаги банкаларда қуритилган модда ҳамда чекиш учун махсус мослама аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Т.Б.дан олинган ўсимлик туп гуллари ва баргларидан ташкил топган, ҳўл ҳолдаги таркибида фаол гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол мавжуд бўлган марихуана  бўлиб, соф оғирлиги 5,7 килограммни ташкил қилган.

Бундан ташқари, ҳодиса жойидан олинган икки дона баклажка, 1 дона шиша идиш ва ангишвонада фаол гиёҳванд модда — тетрогидроканнабинол юқлари мавжудлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳри ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, мажмуа қоровули Т.Б. гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун ўзининг таниши Д.О.ни спорт мактабига чақирганлиги аниқланган.

Ҳозирда Т.Б. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг