UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

30 сен 13:28
Янгиликлар

Волейбол

Тошкент яна бир жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга яқин

Хабар берганимиздек, бугун Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Сафар давомида диёримизда волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, келгусида йирик халқаро мусобақаларни юртимизда ўтказишга доир истиқболли режалар муҳокама этилади.

Биздаги маълумотларга кўра, пойтахтимиз 2025 йилги ёшлар (U-19 ўғил болалар) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу хабарнинг эртага волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати доирасида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Ушбу ёш тоифасидаги сўнгги жаҳон чемпионати 2023 йил Аргентинанинг Сан-Хуан шаҳрида ўтказилиб, Франция терма жамоасининг ғалабаси билан якунланганди. Французлар финал учрашувида Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Жаҳон чемпионатининг бронза медаллари АҚШдан 3:1 ҳисобида устун келган Корея Республикасига насиб қилган эди. 

Маълумот учун, 2025 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тарихда илк бор Филиппин (12-28 сентябрь, эркаклар жамоалари ўртасида) ҳамда Таиланд (22 август - 7 сентябрь, аёллар жамоалари ўртасида) давлатлари мезбонлик қилади.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг