UZ

Сўнгги янгиликлар

16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0

19 ноя 13:27
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда 120 000 долларлик "Президент соврини учун" халқаро турнир якунланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқаро шахмат академиясида бир ҳафта давом этган “Президент соврини учун” Халқаро турнири ниҳоясига етди.

Соврин жамғармаси 120 000 АҚШ доллари бўлган турнирнинг стандарт йўналишида россиялик Санан Сюгиров 7,5 очко тўплаб, ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин олди. Чемпионга 12 000 доллар тақдим этилди. Ханс Моке Ниманн (АҚШ) ва Максим Матлаков (Россия) кучли учликдан жой эгаллашди.

Ҳамюртларимиздан энг яхши натижани ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров кўрсатди - 5-ўрин! Акмал Файзуллаев 7, Жаҳонгир Воҳидов 8, Нодирбек Ёқуббоев 12, Шамсиддин Воҳидов 13, Нодирбек Абдусатторов 14, Абдумалик Абдусалимов 19, Ортиқ Ниғматов эса 20-ўрин билан кифояланди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири, шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балгабоев, Араб давлатлари шахмат федерацияси президенти шайх Саид Алмуалла ва FIDE турнир комиссияси раиси Ўзғур Солак ўғли ҳозир бўлди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг