UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

24 авг 09:06
Янгиликлар

Камондан отиш

Тошкентда “Алпомиш ва Барчиной” халқаро мусобақаси бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” номли халқаро мусобақа старт олди.

Иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Мусобақада сўз олган расмийлар давлатимизнинг эътибори билан ушбу спорт турида ҳам терма жамоамиз вакиллари тобора юқори натижаларни қайд этиб келаётганлари, унинг республикамиз бўйлаб оммалашуви ортиб бораётганига алоҳида тўхталишди. 

Бу йилги баҳсларда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, БАА, Қирғизистон каби давлатлардан 100 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақанинг 5 та дастурда саралаш босқичи бошланди. 26-август куни барча йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг