UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

15 апр 18:25
Янгиликлар

Гимнастика

Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги старт олмоқда

Эртага пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги серияларидан бири старт олади.

Аҳамиятлиси, ушбу мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензион очко берувчи 4 босқичдан биридир.

Унда қатнашиши режалаштирилган давлатлар сони – 33 та, спортчилар сони тахминан 100 нафарни ташкил этиши кутилмоқда. Халқаро гимнастика федерациясининг Олимпия ўйинларига ишлаб чиққан саралаш тизимига кўра, яқин вақт ичида бўлиб ўтадиган 4 та Жаҳон кубоги босқичи якуни бўйича яккалик йўналишда Олимпиада йўлланмалари ўйналади. Тошкент мунтазам равишда Жаҳон кубоги босқичларини қабул қилиб келган. Табиийки, бу йилги мусобақанинг нуфузи аввалгиларидан ўзгача. Регламентга кўра, ҳар бир мамлакат ушбу 4 босқич учун яккалик йўналишида 2 нафар спортчисини рўйхатга киритиши мумкин. Бу борада жамоамиз шарафини Екатерина Фетисова ҳамда Сабина Ташкенбаева ҳимоя қилишини айтиб ўтиш ўринли. Жаҳон кубоги босқичлари қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:

1. 26-28 март, София (Болгария)
2. 16-18 апрель, Тошкент (Ўзбекистон)
3. 7-9 май, Боку (Озарбайжон)
4. 28-30 май, Песаро (Италия)

Таъкидлаш жоиз, 4 босқич якунида аввалги турнирлар орқали лицензия ололмаган энг яхши 3 гимнастикачи (бир давлатга 1 квота) Токио-2020 иштирокчисига айланади. Жаҳон кубоги рейтинги якунида 2019 йилги жаҳон чемпионати орқали йўлланма олган ва лицензия олмаган мамлакатнинг иккинчи ўринда турган вакиллари кучли учлик ҳисобида юритилмайди.

Регламентга кўра, 16-17 апрель кунлари фақат саралаш баҳслари, 18 апрель санасида эса барча йўналишларда финал баҳслари бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросими эртага соат 19:30 да мусобақага мезбонлик қилувчи пойтахтимиздаги «Универсал» гимнастика саройида бўлиб ўтади.

Ҳозирда Софияда ўтган мусобақа якуни бўйича Сабина Ташкенбаева тўққизинчи, Екатерина Фетисова 16-поғонада турибди. Умид қиламизки, гимнастикачиларимиз Тошкент турнири орқали Токио Олимпиадаси йўлидa ўз ўринларини янада мустаҳкамлаб олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг