29 авг 00:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тошкентда бокс оқшоми ташкил этилади, унда Олимпиада чемпиони ҳам рингга кўтарилади
29 сентябрь куни пойтахтимиз Тошкентда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.
Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган бокс кечасида Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров, шунингдек Баҳодир Жалолов, Санжар Турсунов, Жамшид Нажмиддинов ва бошқа боксчиларимиз рингга кўтарилиши кутилмоқда.
Ушбу жанг оқшоми ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Бу борада аниқ маълумотлар берилиши билан сайтимиз орқали маълум қиламиз.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар