UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 10:32"Реал" катта номли футболчилар кетидан қувиб, ишончни йўқотди" - Лапорта 0

23 ноя 08:46
Янгиликлар

Кураш

Тошкентда жаҳон чемпионати олдидан World Series Pro финали бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жорий йил Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) тақвим режасидан World Series Pro турнирининг ўтказилиши ўрин олган эди.

Йил давомида мазкур турнирнинг қитъавий саралаш босқичлари дунёнинг 4 та қитъасида муваффақиятли ташкил этилди. Унда энг кучли полвонлар Кураш ватанига ташриф буюриш ва профессионаллар серияси финалида қатнашиш учун бор куч ва маҳоратини намойиш этишди.

Пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт саройида World Series Pro турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди. Профессионаллар серияси финали ўз номига муносиб тарзда бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Кураш федерациялари томонидан мазкур турнир юқори даражада ташкил этилди.

Тўрт қитъадан ташриф буюрган 56 нафар кучли чемпионлар баҳслари ҳам фантастик лаҳзаларга бой бўлди. Жаҳон чемпионлари, халқаро турнирлар ғолиблари иштирокидаги баҳслар кураш мухслисларига ҳақиқий байрам кайфиятини тақдим этди.

Куннинг иккинчи ярмида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон, Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазири, IKA Биринчи вице-президенти Адҳам Икрамов, IKA вице-президентлари Мирабе Илиадес, Жаиме Казанова, Томас Дункер, Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон Кураш федерацияси президенти, Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари Азиз Камилов ва Сакен Пўлатовлар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан IKA президенти Ҳайдар Фармон барча иштирокчиларни катта кураш турнири билан табриклади. Ҳар бир иштирокчи ўз ватанида курашнинг ҳақиқий қаҳрамонлари эканлиги эътироф этди. Ўзбекистон кураш федерацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев дунё кураш оиласи вакилларини кураш ватанида кўриб турганлигидан мамнун эканини билдирди. 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Халқаро Кураш ассоциацияси фахрий президенти Шавкат Мирзиёевни бевосита қўллаб-қувватлаши натижасида севимли курашимиз жаҳон узра кенг паровоз қилаётганлиги барчани қувонтираётганини таъкидлади. 

Тантанали очилиш маросимида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида кураш спортини, ватан, муҳаббатни тараннум этувчи куй қушиқлар ва миллий рақс чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг турнирнинг энг ҳаяжонли ва муҳим қисми бошланди. Жами 7 вазн  тоифасида финал беллашувларига навбат берилди.

Дастлаб 66 кг вазн тоифасида финалгача етиб келган азалий рақиблар - ўзбекистонлик Артём Штурбабин ва эронлик Мажид Вахид Бариманлоу ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Икки курашчи Осиё ва жаҳон чемпионати финналарида бир-бирлари билан кўп бор тўқнаш келишганди. Штуртабин бу сафар ҳам бир ёнбош ва чала баҳоси билан рақибини мағлуб этди.

Барчани ҳаёжонга солган яна бир финал сўзсиз жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, 2022 йилда дунёнинг энг яхши курашчиси сифатида эътироф этилган Умид Эсанов ҳамда кураш бўйича Африка чемпиони, дзюдо ва жиу-житсу бўйича таниқли спортчи Басел Элдеб иштирокида кечди. Эсанов ҳам, Элдеб ҳам финалгача барча рақибларини ҳалол баҳоси билан мағлуб этганди. Финалда эса кураш ватани вакили рақибига имконият қолдирмади. Ҳалол ва соф ғалаба!

-90 кг вазн тоифасида кураш бўйича Европа чемпиони, самбо бўйича жаҳон чемпиони, грузиялик Гивинишвили барча рақибларини доғда қолдирди ва чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. 

Мусобақанинг асосий баҳси эса мутлақ вазн тоифасида азалий рақиблар иштирокида бўлиб ўтди. Унда кураш афсонаси Муҳсин Ҳисомиддинов ҳамда қирғизистонлик Бекболот Токтогов финалда рўбаро келди. Аввалги барча учрашувларда бўлгани каби Муҳсин полвон бу сафар ҳам қирғиз рақибини мағлуб этди.

Шу тариқа, жами 7 та вазн тоифасидан 5 тасида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Барча ғолиб ва совриндорлар:

-66 кг вазн тоифаси

1. Артём ШТУРБАБИН (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Мажид Бариманлоу (Эрон)

3. Савв Каракизидис (Греция)

3. Нико Тчикаидзе (Грузия)


-81 кг вазн тоифаси 

1. Умид ЭСАНОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Басел Элдеб (Миср)

3. Томас Белен (Доминикан Республикаси)

3. Констант Икомо (Конго Демократик Республикаси)


-90 кг вазн тоифаси

1. Па Гвиниашвили (Грузия)

2. Никита Дуиновс (Латвия)

3. Анхел Санчес (Мексика)

3. Жамалбек Асилбек Уулу (Қирғиз Республикаси)


+100 кг вазн тоифаси (мутлақ)

1. Муҳсин ҲИСОМИДДИНОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Бекболот Токтогонов (Қирғиз Республикаси)

3. Тенторе Масманидис (Греция)

3. Реско Викторс (Латвия)


АЁЛЛАР 

-57 кг вазн тоифаси

1. Ибодатхон АГАЖОНОВА (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Пинки Балхара (Ҳиндистон)

3. Виктория-Вал Муратидоу (Греция)

3. Нада Ашраф Салаҳ (Миср)


-70 кг вазн тоифаси

1. Викто Бологан (Бельгия)

2. Нада Муҳаммад Фаҳми (Миср)

3. Ван-Тинг Ли (Хитой Тайпейи)

3. Ритика (Ҳиндистон)


+70 кг вазн тоифаси (мутлақ)

1. Покизахон КАМОЛИДДИНОВА (ЎЗБЕКИСТОН)

2. Аудрей Пуэлло (Доминикан Республикаси)

3. Габриэла Гигова (Болгария)

3. Алина Бургелея (Молдова)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг