UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

21 сен 15:47
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда "Марказий Осиё Шахмат Фестивали" старт олди

Бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Марказий Осиё Шахмат Фестивали" старт олди.

Мазкур чемпионат РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида ташкил қилиниб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил қилинди.

"Марказий Осиё Шахмат Фестивали" доирасида 3 турнир бўлиб ўтади. Асосий мусобақа бу 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати. Бундан ташқари, рапид (тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ҳамда ФИДЕ арбитлари учун халқаро семинар бўлиб ўтади.

Мусобақада 6 мамлакатдан – Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан умумий 200 нафар иштирокчи қатнашмоқда.



Мукофот жамғармаси 12000 евро бўлган фестивалда, стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болаларга 3000 евро, қиз болаларга эса 1500 евро пул мукофоти берилади.

Чемпионат ғолиб ва совриндорлари халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси ва ФИДЕ спорт устаси сингари халқаро унвонларни олиш имкониятига эга бўладилар. Мусобақада ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилади. Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилади.



Бугун “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, ФИДЕ Президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев, Ўзбекистон Шахмат федерацияси вице президенти Ҳусан Турдалиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бош директори ўринбосари Вячеслав Пак ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.



"Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан спортга катта эътибор берилмоқда, шулар қаторида ақл гимнастикаси деб ном олган шахматга ҳам эътибор юқори даражада. Ўрта Осиёнинг олти мамлакатидан 200дан зиёд шахматчилар иштирок этадиган мусобақа юртимизда шахматга бўлган қизиқишни янада оширади. Фурсатдан фойдаланиб "Марказий Осиё Шахмат Фестивали"ни ташкил этишда ташаббус кўрсатган РосАтом корпорациясига, Халқаро шахмат Федерацияси яъни ФИДЕ ташкилотига ва юқори савиядаги ташкилотчилик учун Ўзбекистон Шахмат Федерациясига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларни ушбу фестивал бошланиши билан табриклаймиз ва омад тилаймиз", - деди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Шундан сўнг мартабали меҳмонлар мусобақанинг рамзий биринчи юришини амалга ошириб беришди ҳамда "Марказий Осиё Шахмат Фестивали"га расман старт берилди.




Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 сен 18:04:51
Ихтиёр
Узбекистондан бошка бирор давлатта курганмисилар хеч факат рус тилида ёзиб куйганини. Аввал давлат тилида ёзиладич кейин менга деса немисча ёзмайсанларми энаси урислар
   
21 сен 18:02:02
Ихтиёр
Бу ташкилотчиларни хаммаси урисни болаларими. Нега хеч каерда узбекча ёзишмайди. Россияда булаётгани йукку мусобака. Шуми бизга хурмат.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг