UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

20 фев 12:58
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди, энг яхшилар тақдирланди + ФОТО

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар бериб ўтганимиздек, 13-19 февраль кунлари пойтхтимиз оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилди.

Қитъамизнинг 30 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган мазкур мусобақа Токио Олимпиадаси йўлланмалари учун қимматли рейтинг очколарини тақдим қилди.

Мусобақа якунлангач мазкур қитъа биринчилигининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда анъанага мувофиқ барча тоифаларда энг яхшилар аниқлаб олинди. Аҳамиятлиси, терма жамоамиз мусобақа якунига кўра ёшлар тоифасида ҳам йигитлар, ҳам қизлар, ўсмирлар классификациясида эса йигитлар ўртасида очколар бўйича энг яхши жамоа дея қайд этилди. Йигитларимиз турнир давомида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритган бўлишса, қизларимиз 13 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди.

Яна бир жиҳат, турнир давомида ўсмирлар ўртасида 6 та жаҳон рекорди ўрнатилди ва янгиланди. Шунингдек, тадбирда Осиё чемпионатининг энг яхши спортчилари номи ҳам эълон қилинди. Ёпилиш маросимида янграган куй-қўшиқлар шаҳримиз меҳмонларининг кайфиятини янада кўтарди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси қисқа фурсат ичида 2 йирик мусобақаларга пухта тайёргарлик кўрди ва уни юқори савияда ташкил қилди. Буни Халқаро оғир атлетика федерацияси мутасаддилари ҳам турнир давомида эътироф этишди.

Матн: МОҚ матбуот хизмати

Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг