UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Арман Царукян навбатдаги жангини Чарльз Оливейрага қарши ўтказади — манба 0 17:04Эркин курашчиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда қатнашади, Разамбек ҳам таркибда 0 16:17Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди 0 15:36Возинья, Кукурелья, Олисе, Мбаппе, Месси… ФИФА ЖЧ-2026 рамзий терма жамоасини эълон қилди 0 15:01Магомед Анкалаев Богдан Гусков билан жангни «машғулот» деб атади 0 14:33Осиё чемпионати. Синхрон сузиш баҳсларида 2 та олтин медал қўлга киритилди 0 13:58Бивол Бетербиевга қарши жанг учун WBO чемпионлик камарини бўшатиши мумкин 0 13:27Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Ўйинларида қийин гуруҳдан жой олди 0 12:48Богдан Гусков Анкалаев билан жанг тўғрисида: "Бу мен учун навбатдаги имтиҳон" 0 12:05Ганбол бўйича аёллар термамизнинг Осиё ўйинларидаги рақиблари аниқланди 0 11:27Анкалаев Гусков билан жанги ҳақида: «У барчасини тушуниб етади» 0 10:59Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди 0 10:36Нурсултон Рўзибоев: "Ишга келдик яна" (ФОТО) 0 10:02Рамазон Темиров ва Богдан Гусков иштирокидаги матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Богдан Гусков ва Магомед Анкалаев иштирокидаги очиқ машғулот olamsport.com фотосуратчиси нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

04 ноя 13:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкентда Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) “Тренер ва ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш” дастури асосида ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

Спортни ривожлантириш вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган бир гуруҳ хорижлик спорт мутахассислари билан мулоқот бўлиб ўтди.

3-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) “Тренер ва ҳакамлар фаолиятини ривожлантириш” дастури асосида спортнинг бокс, дзюдо, сузиш, оғир атлетика ва спорт курашлари турлари бўйича ўқув курслари бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур тадбир ООКнинг қитъада Олимпизм тарғиботини янада кучайтириш, илм-фан соҳасида эришилган янги ютуқлар, жорий этилган янги қоидалар билан барчани хабардор қилиш каби мақсадларда йўлга қўйилган.

Бу борада дастлабки халқаро семинар Қувайтда ташкил этилган бўлиб, унда 7 та ғарбий Осиё мамлакати вакиллари иштирок этишган эди. 

Бу гал диёримиз мезбонлик қилаётган тадбир Марказий (Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ва Жанубий Осиё (Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Малдив ороллари, Непал, Покистон, Шри-Ланка) минтақаларидаги 14 та мамлакатдан ташриф буюрадиган мутахассислар учун олиб борилади.

Тадбир доирасида 5 ноябрь куни Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Fun Run” оммавий югуриш тадбири ҳам режалаштирилган. 500 нафар ёш спортчилар иштирокида ташкил этиладиган ушбу пойга мамлакатимиз ёшлари орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўтказилади.

Халқаро семинарда ҳар бир давлатдан дастурдаги спорт турлари бўйича 2 нафардан мураббий ва ҳакам қатнашиб, иштирокчиларнинг умумий сони 280 нафарни ташкил этади.  

Шунингдек, ООК ходимлари ва халқаро федерациялар томонидан тайинланган Ўзбекистон, Канада, Ирландия, АҚШ, Таиланд, Хитой, Россия каби мамлакатлардан 10 нафардан ортиқ экспертлар ҳам ташриф буюради.

5 кун давом этадиган семинар ҳам назарий, ҳам амалий тарзда олиб борилади. Даставвал меҳмонлар ўзлари истиқомат қиладиган меҳмонхонада ўтказиладиган назарий курслар орқали билимларини бойитишлари мумкин. 

Шундан сўнг бириктирилган базаларда олган кўникмаларини амалга татбиқ қилиш имкониятига эга бўлишади. Семинар битирувчилари ООКнинг махсус сертификатлари билан тақдирланади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг