UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

07 фев 16:16
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентда ўтадиган оғир атлетика бўйича халқаро мусобақалар яқинлашмоқда

Теглар :  оғир атлетика
Хабар берганимиздек, 9–19 февраль кунлари пойтахтимиз оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Халқаро бирдамлик мусобақаси ҳамда ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Мазкур мусобақалар “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳар икки турнир Токио Олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколари тақдим этиши билан янада аҳамиятлидир. Дунёнинг 62 давлатидан жами 322 нафар спортчи Халқаро бирдамлик мусобақасида иштирок этади. Уларнинг орасида бир қатор номдор оғир атлетикачиларнинг юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

Мусобақа иштирокчилари орасида ўзбек спорти мухлислари учун энг эътиборли ном 4 карра жаҳон чемпиони қозоғистонлик Илья Ильиндир (-96 кг). Боиси ушбу спортчи яқин йиллар давомида Руслан Нурудинов билан ҳар бир йирик мусобақаларда олтин медаль учун ўта шиддатли рақобат олиб борган. Биргина мисол, 2014 йил Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Руслан ва Илья нафақат олтин медаль учун рақобатлашган, балки уларнинг сўнгги чиқишлари кетма-кет жаҳон рекордларига уланиб кетган эди.

Шунингдек, яқинлашиб келаётган мусобақада Рио Олимпиадаси ва Хьюстонда (2015) ўтган жаҳон чемпионати ғолиби қозоғистонлик Нижат Раҳимов (-81 кг), туркиялик Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Данияр Исмаилов (-73 кг), яна бир қозоғистонлик Олимпиада совриндори Денис Уланов (-81 кг) яна бир бор шоҳсупага кўтарилишга ҳаракат қилади. Аёллар ўртасида эса туркманистонлик Юлдуз Жумабоева (-49 кг), қозоғистонлик Зулфия Чиншанло (-55 кг) каби етакчилар номи рўйхатдан ўтиш учун келтириб ўтилган.

Шубҳасиз, бу борада ўзимизнинг ҳам номдор полвонларимизни санаб ўтишимиз мумкин. Кутилганидек, Халқаро бирдамлик мусобақасида Токио Олимпиадасининг кашфиёти бўлиши кутилаётган Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева каби оғир атлетикачиларимиз ўзбек спорти мухлисларига қувонч бағишлашга ҳаракат қилишади. Шу ўринда катталар ўртасида ўтказиладиган мусобақада иштирок этувчи терма жамоамиз таркибини таништириб ўтсак.

Эркаклар:
-55 кг: Оғабек Нафасов
-67 кг: Нурдиёр Абдуҳалилов
-73 кг: Адҳамжон Эргашев
-73 кг: Достон Ёқубов
-81 кг: Ҳакимжон Шамсиддинов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-89 кг: Зарруҳ Ҳусейнов
-96 кг: Азимжон Ҳожиев
-96 кг: Шарофиддин Амриддинов
-102 кг: Мирҳосил Мирзабоев
-102 кг: Умарбек Шоҳназаров
-109 кг: Акбар Жўраев

Аёллар:
-49 кг: Озода Ҳожиева
-49 кг: Динара Розиқова
-55 кг: Муаттар Набиева
-55 кг: Нигора Абдуллаева
-55 кг: Жамила Панфилова
-59 кг: Мадинабону Жўраева
-59 кг: Барчиной Эшқулова
-64 кг: Кумушхон Файзуллаева
-64 кг: Фотима Ҳабибуллоева
-71 кг: Нигора Сувонова
-71 кг: Лайлохон Хурсанова

Захира:
-76 кг: Турсуной Жабборова
+87 кг: Долера Давронова

Айни пайтда Қатар, Ботсвана, Сурия, Афғонистон, Фаластин каби терма жамоа вакиллари юртимизга етиб келишган ва Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига қарашли залда мусобақага ҳозирлик кўришмоқда.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг