UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

11 ноя 21:22
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда шахмат бўйича “Президент кубоги” халқаро турнири старт олди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ақл-идрок гимнастикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир бошланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мамлакатимизда шахматни янада оммалаштириш, спортчиларимизнинг ФИДЕ рейтингидаги ўрнини ошириш мақсадида ҳар йили Ўзбекистонда 5та халқаро шахмат турнирини ўтказиш белгиланган. Президент соврини учун ўтказилаётган халқаро турнир ҳам айнан шу мақсадда ташкил этилди.

“Президент кубоги” халқаро шахмат турнири Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ФИДЕ кўмагида ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Бугун Президент кубоги халқаро турнирига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти, турнир рефериси, арманистонлик таниқли халқаро ҳакам Ашот Вардапетян, турнир директори Аҳмаджон Эркабоев ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Даставвал ОАВ вакилларига мусобақа ҳақида қисқача маълумот берилди. Бугунги пандемик вазиятда “Президент кубоги” халқаро турнирига дунёнинг 10га яқин мамлакатидан 27 нафар гроссмейстер, 16 нафар халқаро мастер, кўплаб ФИДЕ устаси ҳамда спорт усталари иштирок этишаётгани мусобақанинг нуфузи анча юқори эканлигидан дарак беради.

Матбуот анжуманида сўз олган мусобақа рефериси Ашот Вардапетян бугунги кунда юртимиз шахматчилари дунё рейтингида ўз ўрнига эга эканлигини алоҳида таъкидлаб, жуда кўплаб давлатлар “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига ўхшаган ҳужжатларнинг қабул қилинишини фақат орзу қилишини ҳам эътироф этди.

Шунингдек, анжуманда сўзга чиққан А.Эркабоев бугунги кунда ўзбек шахматида етишиб чиқаётган иқтидорли ёшларимиз ҳақида тўхталиб, уларни ўзбек шахматининг олтин авлоди, дея эътироф этди. Қолаверса, Президент қарори имзоланганда Ўзбекистон ФИДЕ рейтингида 30-ўринни эгаллаб турган бўлсаА, бугунги кунда 26-ўринга кўтарилганини ва йил якунига қадар мавқеи янада юксалишини ҳам айтиб ўтди. Агар ютуқларимиз шу зайлда давом этса, Ўзбекистон 2025 йилга бориб бемалол дунё рейтингида кучли ўнталикка киришига ишонч билдирди.

Сўнгра турнирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов иштирок этди ва барча шахматчиларга омад тилади. Айнан вазир ўринбосари ҳамда жаҳоннинг 17-чемпиони, ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов рамзий юриш билан халқаро турнирни очиб беришди.

Халқаро турнир швейцарча тизим бўйича икки босқичда – гуруҳ босқичи ярим финал (онлайн) ва финал (7 тур, тахта устида), шунингдек, асосий босқич (10 тур) бўйича ўтказилади.

Мусобақада қуйидаги давлатлар вакиллари иштирок этишмоқда: Озарбайжон – 1 нафар, Беларусь – 3, Эрон – 1, Қозоғистон – 16, Россия Федерацияси – 7, Тожикистон – 3, Украина – 8, АҚШ – 4 ҳамда Ўзбекистон – 61 нафар.

Асосий босқич учун рўйхатдан ўтган барча шахматчилар бугун блиц-турнирда иштирок этишди.

Халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдаров каби ёш ва иқтидорли гроссмейстерларимиз ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, “Президент кубоги” халқаро турнирининг умумий мукофот жамғармаси 120 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг