09 окт 12:06
Янгиликлар
Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди
Мусобақада 40 та мамлакатдан келган 230 нафар спортчи иштирок этмоқда. Очилиш маросимида World Aquatics, Осиё Олимпия кенгаши, Ўзбекистон Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари, Uzbekistan Aquatics федерацияси ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарияти қатнашди.
Маросимда сўзга чиққан расмийлар мазкур турнир Ўзбекистон тарихида сузиш бўйича ўтказилаётган энг йирик мусобақа эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатда сув спорти турлари ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Расмий қисм якунлангач, мусобақа дастуридан ўрин олган финал баҳсларига старт берилди. Тошкент мезбонлик қилаётган Жаҳон кубоги босқичида 40 давлатдан 230 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мусобақа 10 октябрга қадар давом этади.

















Фикрлар