UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

14 янв 09:42
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкентда «Ватан ҳимоячилари куни»га бағишланган мусобақа ташкил этилди

Теглар :  Енгил атлетика
Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганига роппа-роса 27 йил тўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида пойтахтимизда югуриш мусобақаси ташкил қилинди. 10 км масофага ўтказилган беллашувларда 500 нафардан зиёд иштирокчи ўз омадини синаб кўрди.

Қатнашчилар Мирзо Улуғбек кўчасидан «Халқлар дўстлиги» майдонидаги маррагача югуришди.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Ш.Давлетов, В.Мамедов, З.Маматқулов, Е.Фадеев, А.Петров, Б.Сафаров маррага биринчилардан бўлиб етиб келишди. Аёллар ўртасида эса Е.Тунгускова, М.Хмелевская, М.Муҳитдинова, З.Худойбердиева, В.Гришина, М.Баратова кучли олтиликни ташкил этиб беришди.

«Бугунги мусобақа мен учун жуда омадли бўлди. Баҳсларда биринчи ўринни олдим. Йил ажойиб бошланганидан хурсандман. Спорт билан барча шуғулланиши лозим. Бу соғлиқ учун жуда фойдали. Яқинлашиб келаётган байрам, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклайман», – деди мусобақа ғолибаси Екатерина Тунгускова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг