UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0

04 июл 10:10
Янгиликлар

Кикбоксинг

Тошкентдаги халқаро турнирда Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси биринчи бўлди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиздаги “Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилган кикбоксинг бўйича "Uzbekistan Open" халқаро турнири ўз якунига етди.

Мусобақада 22 мамлакатдан 10 ёшдан 40 ёшгача бўлган 2000 га яқин моҳир кикбокс усталари медаллар учун баҳс олиб боришди. Халқаро турнирнинг сўнгги куни аввалига 10 та вазн тоифасида ҳаваскорлар ўртасидаги финал жанглари бўлиб ўтди. 

Ҳамюртларимиздан -52 кг вазнда рингга чиққан Назарбек Маҳмудов ҳиндистонлик Дас Ишанни, Лазизбек Бегматов (-57 кг) қозоғистонлик Талгат Букбассаровни, Ислом Турсунқулов (-67 кг) қирғизистонлик Эрлан Байзаковни, Умар Алибеков (-71 кг) туркиялик Ҳакан Карагозни, ҳамюртларимиз иштирокидаги жангда Сулаймон Солиҳов (+91 кг) Бекзод Равшановни мағлубиятга учратиб, "Uzbekistan Open 2" халқаро турнири ғолибига айланишди. 

Қолган вазн тоифаларида эса иорданиялик Адай Алмахармен (-63,5 кг), туркманистонлик Гочмират Жуманиязов (-75 кг), исроиллик Юлия Сачкова (-48 кг), қозоғистонлик Батирхан Куандиков (-67 кг), қирғизистонлик Адилет Бекжан уулу (-75 кг) олтин медаль ҳамда 300 евро мукофот пулини қўлга киритишди. 

Якунда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон кикбоксчилари 10 та вазндан 5 тасида ғолиб чиқиб, биринчи ўринни банд этишди. Қозоғистон иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка Тожикистон терма жамоаси якун ясаб берилди. Совринли учлик терма жамоаларига махсус Кубоклар топширилди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг