UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

11 мар 16:33
Янгиликлар

Футбол

Трамп Эроннинг ЖЧ-2026`даги иштироки бўйича сўнгги сўзини айтди

ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ давлат раҳбари Дональд Трамп билан ўтказган расмий учрашуви тафсилотларини маълум қилди.

Унда асосий эътибор мундиалга тайёргарлик ва Эрон терма жамоаси атрофидаги мураккаб сиёсий вазиятга қаратилган.

Учрашув тафсилотлари ва Эрон масаласи:

Инфантино ФИФАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларида суҳбат натижалари ҳақида шундай ёзиб қолдирди:

"Бугун кечаси мен Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп билан учрашиб, бошланишига бор-йўғи 93 кун қолган ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдик.

Биз, шунингдек, Эрондаги ҳозирги вазиятни ва Эрон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олганини ҳам гаплашдик. Суҳбат давомида президент Трамп Эрон терма жамоаси Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган турнирда, шубҳасиз, иштирок этиши мумкинлигини яна бир бор тасдиқлади".

"Футбол дунёни бирлаштиради"

Шунингдек, ФИФА раҳбари спортнинг тинчлик элчиси эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди:

"Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бизга одамларни бирлаштира оладиган Жаҳон чемпионати каби катта воқеа керак. Қўллаб-қувватлагани учун Қўшма Штатлар президентига чин дилдан миннатдорчилик билдираман — бу футбол дунёни бирлаштиришининг яна бир ёрқин исботидир".

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги мундиал 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг