UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0 13:44"Дакар-2026": уч боксчимиз иштирок этган Олимпиадада икки олтин қўлга киритилди ва тарихий натижа қайд этилди 0 13:13Ирисметов Россиянинг ўйини ҳақида: "Улар кўпроқ испанларга ўхшаб қолибди" 0 12:42Макгрегор Нурмагомедов ва Двалишвили жанжалига муносабат билдирди + ФОТО 0 12:11Рамазон Темиров вазнидаги чемпионлик жангини ким суғурталаши маълум бўлди 0 11:40Спорт — миллат саломатлиги, илм-фан ва камолот омили! 0 11:09Here we go. Маурисио Почеттино - "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи! 0 10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0

07 окт 08:40
Янгиликлар

Триатлон

Триатлон бўйича Осиё кубоги олдидан матбуот анжумани ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ

9-10 октябрь кунлари пойтахтимиз триатлон бўйича Осиё кубогига мезбонлик қилади.

Кеча “Ичан қалъа” меҳмонхонасида ушбу мусобақага бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси бош котиби Елена Кун, мусобақа техник делегати Сажад Бағериандехорди ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни Рустам Шоабдураҳмонов очиб берди.

“Триатлон бўйича биз учун муҳим аҳамиятга эга мусобақа арафасида турибмиз. Ушбу спорт мамлакатимизда катта тезликда оммалашиб бормоқда. Ҳурматли Президентимиз соғлом турмуш ва оммавий спорт тарғиботини ривожлантиришга катта эътибор қаратаётган эканлар, бу каби турнирларнинг аҳамияти улкан. Триатлон Ўзбекистонда аввалдан бор бўлган, бироқ 2019 йил май ойидан миллий федерациямизга эга бўлганимиз бу спорт тараққиётида муҳим бурилиш бўлди. Терма жамоамизга хориждан кучли мутахассислар олиб келинди. Бу олдинда турган Олимпиадага лицензия олишдек улкан мақсадларимиз йўлидаги қадамдир”, – деди МОҚ раҳбари.

Шунингдек, Ойбек Касимов ушбу спорт тарғиботи йўлида қўшимча фикрларни билдирди:

“Йил аввалида аҳолимиз орасида спорт тарғиботини кучайтириш мақсадида камида 20 та катта нуфуздаги халқаро мусобақани қабул қилиш бўйича давлатимиз раҳбаридан топшириқ олган эдик. Ушбу мусобақа триатлон оммавийлигини ошириш йўлидаги шундай турнирлардан ҳисобланади. Мухлисларимиз йирик мусобақаларни соғинишди. Дам олиш кунлари учун бу каби турнирлар томошабинларимизга маъқул келишига ишонамиз. Ўзбекистон триатлон федерацияси ўз спортини “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига киритиш бўйича таклиф билдирган эди. Бу таклиф қўллаб-қувватланмоқда”.

Тадбир давомида Елена Кун мусобақа ҳақида қўшимча маълумот берди. Унга кўра, 9 октябрь санасида профессионал, 10 октябрь куни эса ҳаваскорлар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади. Пойгалар Юнусобод туманидаги “Узэкспомарказ” атрофида ўтказилади. 

Регламентга кўра, сузиш баҳслари 750 метр, велопойга 20 км, югуриш 5 км масофада бўлади. Унда терма жамоамиз шарафини 5 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг