UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0 11:18Пратеснинг мураббийи Махачев Карлос билан жанг қилишдан нега воз кечганини тахмин қилди 0 10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0

09 окт 07:14
Янгиликлар

Триатлон

Триатлон спорти ривожланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда

Илгари юртдошларимиз орасида кўпчилик триатлон деган спорт ҳақида билмас эди.

Унинг ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилганидан бохабар эканликларини-ку айтмаса ҳам бўлади. Шунга яраша ушбу спортнинг оммабоплиги ва ривожи ҳам у қадар улкан бўлмаган. Бироқ сўнгги пайтлар мухлислар ушбу спорт тури ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишмоқда ва юртимизда ўтказилаётган триатлон турнирлари унинг равнақи янада жадал суратларда боришини таъминламоқда.

Куни кеча Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё триатлон ассоциациясининг йиғилиши минтақадаги федерацияларнинг ўзаро жамжиҳатликда фаолият олиб бориши, ҳамкорилкда халқаро мусобақалар ташкил этиш каби устувор мақсадларни ўзида мужассамлаштирди. Йиғилиш давомида келаси йилнинг 3 май куни Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича илк халқаро мусобақа ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган эди. 

Айни пайтда ушбу мусобақанинг низоми ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, иштирокчилар Чимкент шаҳрида старт олиб, ушбу шаҳарда сузиш беллашуви ўтказилади. Сузиш баҳсидаги масофа 1, 1.1 ёки 2 километр, ундан сўнг Чимкентдан Тошкентгача 111 ёки 121 километрлик велопойга ва ниҳоят шаҳримизнинг ўзида 11 километр масофага югуриш пойгаси бўлиши кўзда тутилган. Ҳозирда баҳсларнинг қайси йўналиш ва кўчалар бўйлаб ўтиши кўриб чиқилмоқда.

Мазкур мусобақа 4 октябрь санасида Марказий Осиё давлатлари ўртасида триатлонни янада ривожлантириш, миллий федерациялараро ўзаро ҳамкорликни кучли йўлга қўйиш, биргаликда халқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича имзоланган мемoрандумнинг амалдаги илк намунаси бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг