UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

11 фев 10:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Трилогия бўладими? Макгрегор Нэйт Диас билан жанг қилиш истагини билдирди

Теглар :  UFCКонорДиас
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор Нэйт Диас билан жанг ўтказиш истагида эканлигини маълум қилди.

Ирландиялик спортчининг бундай қарорга келишига яна бир собиқ жаҳон чемпиони Андерсон Силванинг Бразилиянинг Куритиба шаҳрида Ник Диасга қарши октагонга чиқмоқчи эканлиги ҳақида айтган гаплари сабаб бўлган.

“Шу жангни ташкил қилиб беринглар. Мен Бразилиядаги ушбу турнирда Нэйт Диасга қарши октагонга чиқаман”, - дея ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида мурожаатнома қолдирган Макгрегор.

Маълумот учун, Куритиба шаҳридаги UFC 237 турнири 11 май куни ўтказилади. Агар Конор ва Диас ўртасидаги баҳс ўтказилса, бу ўзига хос трилогияга айланади. 

Боиси, Макгрегор ва Нэйт Диас 2016 йили икки бор ўзаро тўқнаш келишган. Аввалига 5 март куни Диас Конорни муддатидан аввал мағлубиятга учратган. 20 август куни эса айнан Лас-Вегасда Конор очколар ҳисобига кўра реванш олишга муваффақ бўлган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг