UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

02 июн 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Туғруқдан сўнг ўзимни гўзал ва кучли ҳис қила бошладим". UFC гўзали фарзандлик бўлгандан тўрт ой ўтиб жангларга қайтди + ФОТОГАЛEРEЯ

Теглар :  Маккензи ДернUFC
Маккензи Дерн 1993 йилнинг 24 март куни АҚШнинг Финикс шаҳрида дунёга келган.

Унинг ота-онаси жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳиблари бўлишган. Қизалоқ уч ёшидан бошлаб спорт залга бориб, машғулотларда қатнашишни бошлайди. Унга отасидан ташқари жиу-житсу афсоналари Хойлер Грейси ва Летисия Рибейро ҳам машғулотларда ёрдам беришган. Дерн ёшлар ўртасидаги мусобақаларда йўлида учраган барча рақибларини мағлуб этиб, бир нечта нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонган. 

У жиу-житсу билан биргаликда 14 ёшидан бошлаб дзюдо билан ҳам шуғулланишни бошлайди. 20 ёшига келиб қора белбоғ соҳибасига айланади. Шундан сўнг Маккензи ўзи учун янги даража аралаш яккакураш спорти билан шуғулланишга қарор қилади.

 ММАдаги фаолиятини LFC промоушенида бошлайди. У қўл зарбаларига қаттиқ эътибор беради, лекин унинг асосий кучи кураш бўлиб қолаверади. Дерн LFCда жами тўртта жангда иштирок этиб, барчасида ғалаба қозонишга эришади. Шундан сўнг у Invista билан ҳамкорлик қилади ва у ерда ҳам битта жангда иштирок этиб, оғритиш усули билан ғалаба қозонади. 


Кетма-кет ғалабалардан сўнг у билан сайёрамизнинг энг кучли ММА промоушени - UFC билан шартнома имзолашга қарор қилади ва бунга эришади. Илк жангида у Эшли Эдерга қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисоби бўйича ғалабани тантана қилди. Бу ғалабадан сўнг Дерн икки ой ўтиб, Аманда Куперга қарши жанг қилиши лозим эди. Лекин фаолияти давомида учинчи марта керакли вазнга туша олмайди. Шунга қарамасдан Купер Дернга қарши ўрта вазнда жанг қилишга рози бўлади. Биринчи раунднинг ўзида Дерн рақибасини мағлуб этади.

Бу ғалабадан сўнг Дерн фаолиятида танаффус олишини маълум қилди. Сабаби у она бўлиш арафасида эди. У 2019 йилнинг июнь ойида саҳифамиз қаҳрамони қиз фарзандлик бўлди. Она бўлганидан сўнг бир ой ўтиши билан машғулотларга қайтган Дерн тезда UFCда жанг қилиш истагини билдирди. Аммо, ташкилот раҳбарияти бундай қарорни қабул қилишга қўрқди, чунки улар яқинда фарзандлик бўлган аёлнинг соғлиғига зарар етказиш ниятида эмас эдилар. Маккензи эса туғруқдан сўнг ўзини анча яхши ҳис қилаётганини, кучли ва гўзал бўлиб бораётганини таъкидлайди.


Шу тариқа, Дерн туғруқдан тўрт ой ўтиб UFCдаги навбатдаги жангини ўтказди. Аманда Рибасга қарши кечган баҳсда Маккензи очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.









Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг