19 июл 11:35
Янгиликлар
Тухель Англиянинг ЖЧдаги 3-ўрини ҳақида: "Топ терма жамоалар билан орадаги фарқни қисқартириш йўлидаги биринчи қадам"
ЖЧ-2026`нинг 3-ўрини учун кечган баҳсда британияликлар Францияни мағлуб этишди (6:4).
"Менимча, буни барчангиз кўрдингиз. Бизда ушбу фарқни қисқартириш имконияти бор, бироқ уларда ҳам фарқни янада катталаштириш имкони мавжуд.
Саккиз йил олдин Франция чемпион эди. Тўрт йил аввал эса финалда ўйнашди. Орамизда кичик фарқ бор, аммо бу муаммо эмас. Биз бу фарқни йўқотмоқчимиз.
Кеча айтганимдек, бугунги кун ўша фарқни қисқартириш йўлидаги биринчи қадам эди. Биз буни уддаладик. Уларни мағлуб этдик. Кейинги имконият — Миллатлар лигаси доирасида Испанияга қарши ўйин бўлади.
Жамоанинг бундай курашаётганини кўриш одамга куч бағишлайди. Чарчоқ кейинроқ сезилади. Эртага финал бўлиб ўтаётганда бизга барибир алам қилади. Бу туйғуни унутиш учун бироз вақт керак бўлади, лекин умуман олганда, бу вазият мендан куч олиб қўйишдан кўра, кўпроқ куч бағишламоқда", — деди Тухель.

Фикрлар