29 май 15:53
Янгиликлар

"У — ҳақиқий машина". Сехудо Двалишвили ҳақида фикр билдирди
UFC собиқ чемпиони Генри Сехудо грузиялик Мераб Двалишвили ҳақида фикр билдирди.
"Мен Мераб жуда, жуда яхши эканини тушунардим, айниқса динамик жангларда. Бу фақат кураш ҳақида эмас, балки жангда қандай ўзгаришлар қилишинг ҳақида. Мана шу жиҳат ҳам уни О'Мэллидан фарқлаб туради. Зарбаларни бирлаштириш, кейин эса "қаватни" алмаштириш.
Мераб зарбалар, алдаш ҳаракатлари ва тэйкдаунларни жуда яхши уйғунлаштира олади. У ҳақиқий машина. Унинг кардиоси, жисмоний ҳолати бунга сабаб. Шу боис у рақибларини нокаут қила олмаслиги мумкин, лекин у сизни чўктиради, жин урсин", — деди Сехудо.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар