UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0

18 мар 10:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уч нафар боксчи қизимиз Алматидаги турнирда чемпион бўлди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Олимпиада чемпиони Ермахан Ибраимов соврини учун ўтказилган анъанавий мусобақада 2006-2007 йилларда таваллуд топган жами 113 нафар боксчи рингга кўтарилди. Ўн икки вазн тоифасида ташкил этилган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Осиё чемпионатига тайёргарлик босқич вазифаини ўтаб берган ушбу мусобақанинг 9 та вазн тоифасида қозоғистонликлар, қолган 3 тасида эса бизнинг боксчилар олтин медални қўлга киритишди. 

Боксчи қизларимиздан Раҳима Бекниёзова (-60 кг), Ҳилолахон Машрабова (-50 кг) ва Жасмин Тоҳирова (-48 кг) ўз вазнларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Қозоғистон ёшлар терма жамоаси сафида Панар Сейтханкизи (+81 кг), Аружан Зейнуллаева (-81 кг), Шугила Налибай (-75 кг), Алмира Абдураимова (-70 кг), Дина Шанапек (-66 кг), Толганай Касимхан (-63 кг), Аяжан Сидик (-57 кг), Лия Абдуллаева (-54 кг) ва Багжан Отинбай (-52 кг) олтин медалга сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг