UZ

Сўнгги янгиликлар

09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0

09 май 15:43
Янгиликлар

Дзюдо

Уч нафар дзюдочимиз Baku Grand Slam турнирида иштирок этади

10-12 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи нуфузли турнир бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада сайёрамизнинг 5 та қитъаси 57 давлатидан жами 449 (266 эркак, 183 аёл) нафар дзюдочи иштирок этади. Одатдагидек эркаклар ва аёллар 7 тадан вазн тоифасида баҳсларга киришишади. 

Baku Grand Slam 2019 мусобақасида уч нафар ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишади. Боку татамиларида Муҳиддин Тиловов, Шаҳзод Собиров ва Обидхон Нумонов юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Маълумот учун, “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнир ғолиблари 1000 рейтинг очкосини қўлга киритишади. Кумуш медал соҳиблари 700, бронза медал совриндорлари эса 500 рейтинг очкосига эга бўлишади. Бешинчи ўрин эгалари 360, еттинчи поғона билан кифояланганлар 260 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйишади. 

Бокуга йўл олган таркиб:

-66 кг: Муҳиддин Тиловов

-73 кг: Обидхон Нумонов

-90 кг: Шаҳзод Собиров

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг